3:37

Руҳий ғалаба 2

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Бугунги эшиттириш давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Ҳарбий хизматда бўлганлар армия, аскар, қумондон деган сўзларни яхши билишади.

Армияда аскарлар учун билмайман, ҳозир ёки ўйлаб кўраман деган сўзлар деярли бегонадек бўлиб қолади. Сабаби, бошлиқ айтган буйруқни сўзсиз бажариш керак. Энди шу ҳаётни масиҳийлик билан ўхшатиб кўрайлик. Худованд ҳам биз учун қумондонимиздир. У ҳам бизларга айрим амрларни берган, яъни буйруқларни демоқчимиз.

Шу буйруқларни қай тарзда бажарамиз? Ўйлайманки, бундай буйруқларни бажариш кўпчилик ўйлаганидек осон эмас. Бизнинг ҳарбий қўмондонимиз бу қудратли Раббимиз Исо Масиҳдир. У муқаддас ва покдир. Муқаддас Ёзувларда айтилганига кўра, Ўз қўшинини бошқарувчи Раббимиз Исо комил, муқаддас, нуқсонсиз ва улуғвору қудратли Зотдир.

Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Имонлининг ғалабаси руҳий хусусиятга эга. Биз ўз душманларимизни Худо Каломи ёрдамида, руҳий қурол-аслаҳалар билан қуролланиб, Раббимиз Исога бўлган ишонч ҳамда Унинг ваъдаларига таянган ҳолда енгга оламиз. Худо қўшини сафидаги ҳар бир аскар маълум бурч ва мажбуриятларга эга.

Бу бурч ва мажбуриятлар қуйидагилардан иборат: Эфесликларга мактубининг 6:18 оятида ёзилганидек, доимо ибодатда бўлиш жуда муҳим. Чунки ибодат орқали аскар, яъни масиҳий ўзида курашиш ва қарши тура олиш учун куч борлигини била олади. Худованддан қувват олади. Яна муҳим нарсалардан бири — итоат қилиш. Бу ҳақида Муқаддас Китобингизнинг 2 Коринфликларга мактуби 10:5 ҳамда 6 оятларидан қандай қилиб итоаткор бўлиш ҳақида ўрганишингиз мумкин.

Келинг азиз радио тингловчи, аскарнинг мажбуриятларини бирмабир санаб ўтсак. Қўмондонга маъқул келиш 2 Тимўтийга 2:4. Ўз-ўзини бошқариш 1 Салоникаликларга 5:6. Чидамлилик Эфесликларга 6:13-14. Қийинчиликларга тайёр туриш 2 Тимўтийга 2:3-10. Жасурлик кўрсатиш 2 Тимўтийга 4:6-8. Хуллас, бундан ташқари жуда кўплаб мажбуриятлар бор.

Азизлар, ушбу мажбуриятлар биздек аскарлар учун нима керак? Албатта, душманга, яъни шайтонга қарши олиб бориладиган руҳий жангда ғалаба қилишимиз учундир. Бундан ташқари, биз жангчилар ўзимизга учун керакли бўлган бу руҳий фактларни билиб олгач ва бундай ҳавфли урушда ўз душманимизни аниқлаб олгач, уни яқиндан ўрганишга киришамиз. Энг аввал, бош руҳий душманимиз шайтонга қарши олиб борадиган жангимизда, албатта, руҳий ғалаба қилишимиз учун ёрдам беради.

Азиз радио тингловчилар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, доимо руҳий ғалаба қилишингизга Худованддан мадад сўраймиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top