3:17

Ваъз 167

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ишаъё китобининг 61 боби 10 оятида: “У мени нажот либоси билан буркади, солиҳлик кийимини кийдирди”, деб ёзилган оятни ўқишимиз мумкин.

Раббимиз Исо тўй ҳақидаги масални сўзлаб берди. У ерда айтилишича, шоҳнинг хизматкорлари тўйга тайёргарлик қилиш учн кўп кун банд бўлдилар. Улар ҳар хил овқатлар, мевалар, сабзавотларни тайёрлашди. Бундан ташқари, турли-туман чиройли идишлар, ҳовлида эса бир-биридан нафис гуллар қўйилиб, тўйхона безатилди.

Ниҳоят, ўша буюк кун келди. Шунда шоҳ ўзининг хизматкорларини меҳмонларни чақириб келишга юборди. Афсус, лекин тўйга таклиф қилинганлар келишмади. Албатта шоҳнинг жаҳли чиққанига бизда шубҳа йўқ. Балки шоҳ ўз хизматкорларини ишни яхши бажармаганликда айблагандир.

Шунинг учун у яна бир марта бошқа хизматкорларни одамларни тўйга таклиф қилиш учун юборди. Лекин яна шу аҳвол такрорланди. Чунки одамлар ўзларининг доимий ишлари билан банд эдилар. Баъзи одамлар шоҳнинг хизматкорларини тутиб олиб ҳақорат қилишди, баъзиларини эса ўлдирдилар. Шоҳ шу онда нима қилди?

Албата ўз хизматкорларини ўлдирилганини эшитиб ғазабланди ва дарҳол ўша жойга ўзининг қўшинини юбориб, хизматкорларни ўлдирганларни барчасини ўлдиртирди. Шаҳарларини эса вайрон қилди. Азиз радио тингловчи, агар эътибор берган бўлсангиз, ушбу масалда гап умуман бошқа нарса ҳақида боряпти.

Худонинг тайёрлаб қўйганлари, шоҳ ўз ўғлининг тўйига тайёрлаб қўйганларидан кўра анчагина ажойиб эканлигини биламиз. У осмонда Унинг таклифини қабул қилганларнинг ҳаммаси учун ажойиб жой тайёрлаб қўйган. Худованд фақатгина бой ва муҳим одамларни таклиф қилмайди.

У бу дунёдаги ҳар бир кишини ва ҳаммани таклиф этади. Чунки Худованд ҳаммани осмонга жаннатга боришини истайди. У фақатгина бир нарсани осмонга боришини истамайди, у ҳам бўлса гуноҳдир. Гуноҳга ботган ҳеч ким Худонинг олдига боролмайди. Раббимиз Исо Масиҳ барча инсонларнинг гуноҳини Ўзига олган.

Ҳар биримиз учун У Ўзининг муқаддас қонини тўккан. Бизнинг ўрнимизга хочда ҳалок бўлди. Ҳозирги кунда Раббимиз Исо тирик. У Худонинг ўнг томонида ўтирибди. Азизлар, эндиликда ким Раббимиз Исо Масиҳнинг таклифини қабул қилса, у нажотга эга бўлади. Худди шоҳ тўйга чақиргани каби Раббимиз Исо ҳам бугун ҳар бир гуноҳкор инсонни Ўзининг уйига таклиф қилмоқда.

Азизлар, ушбу таклифни рад этмай, ушбу чақирувга қулоқ тутинг. Шунда абадий ҳаётга эга бўласиз. Худованд эса жаннат эшикларини сиз учун очади. Азиз радио тингловчилар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top