3:10

Ваъз 168

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сиз азизлар билан радио қаршисида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Хонадонингизга тинчлик бўлсин. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. “Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим”.

1Юҳанно мактуби 3 боб 18 оят. Азиз биродарлар, бу дунёда жуда кўп муҳим нарсалар мавжуд. Сиз учун нима энг муҳим саналади? Кўп пул топишми? Вақтингизни чоғ ўтқазишми? Ёки ойга чиқиш ва бошқа вақти чоғликларми? Келинг, азизлар, Муқаддас Китобни тинглаб кўрайлик.

Ишонаманки, Муқаддас Китобдан кўплаб саволларимизга жавоб топишимиз мумкин. Бир куни бир қонунчи Раббимиз Исога савол берибди. Бу одам ўзининг кўплаб вақтини Худонинг қонунларини ўрганишга сарфлабди. Бундай одамларни биз қонунчилар, деб аташимиз мумкин. Чунки улар Худонинг қонунларини нафақат ўзлари, балки бошқаларга ҳам ўргатишга ҳаракат қилишади. Ушбу қонунчи Раббимизга савол берибди-ю, лекин саволига аниқ жавоб олишига ишонмабди. У Раббимиздан сўрабди: “Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун нима қилишим керак?”

Аввалом бор, абадий ҳаёт нима эканлигини айтиб ўтсак. Абадий ҳаёт — бу ҳар доим ҳаётнинг давом этишидир. Бу биз туғилганимиздан бери ер юзида кечираётган ҳаётимиз эмас. Бу Худованд томонидан бериладиган ҳаётдир. Қонунчи дўстимиз Худонинг қонунларини жуда яхши билган.

Раббимиз Исо ундан сўради: “Қонун сенинг саволингга нима дейди?” Қонунчининг жавоби эса мана бундай бўлди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин”. Матто китоби 22 боб 37 оят. Азизлар, ким Худони шу тарзда сева олади?

Сиз ҳам, мен ҳам бундай севгига эка эмасмиз, чунки биз ўз ҳаётимизда гуноҳ қиламиз. Қонунчи Худони шу тарзда севмаслигини билар, ўзини севгандек чин юракдан ўз яқинини сева олмасди. У гапни бошқа томонга бурди ва сўради: “Менинг яқиним ким?” Азизлар, ушбу савол ҳар бир масиҳий кишига тегишли десак муболаға бўлмайди.

Масиҳий киши барча инсонларни сева билиши керак. Тўғри, баъзи пайтларда ишхонада, маҳаллада биз унчалик ёқтирмаган инсон бўлиши мумкин. Шундай пайтларда ўша инсонга Худонинг кўзи билан қаранг. Ўзингизга савол беринг, агар мени ўрнимда Раббимиз Исо Масиҳ бўлганида, қандай йўл тутган бўлар эди?

Ўйлайманки, Раббимиз инсонларни ажратмайди, уларни қандай бўлса,

шундайлигича севади. Азизлар, имкон борича инсонларни севишга ҳаракат қилинг. Чунки Худонинг Ўзи севгидир. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top