3:18

Воизлик 99

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстларимиз. Яна сиз азиз биродарларимиз билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Биз инсонларда куплаб умидлар бор. Кимдир дунёдаги энг чиройли уйларда ҳаёт кечиришни орзу қилса яна кимдир дунёдаги энг бой инсонларидан бири бўлсам эди деб умид қиламиз.

Орзуга айб йўқ деб айтишади. Лекин масиҳий инсонларда энг муҳим ягона умид бўлиши зарур, бу Раббимизнинг ер юзига қайта келишини умид билан кутиш. Юқорида мисол келтириб ўтган баъзи умидлар кимдадир қачондир амалга ошиши мумкин. Бу инсондаги унчалик аниқ бўлмаган умид, хатто орзу деб айтсак ҳам бўлади.

Лекин Раббимизнинг ер юзига қайтиб келиши бу аниқ ва амалга ошадиган умидлардан. Барча имонли биродарларни ҳар доим Раббимиз Исо Масиҳни қайтиб келишига доимо умид қилиб, тайёр бўлиб туришига ўргатайлик. Орамизда ҳеч ким Раббимизни қайта келиши қачон амалга ошиши ҳақида билмаймиз. Хатто фаришталар ҳам бундан бехабар.

Шундай экан масихий киши учун ҳар куни охирги кундек, Раббимизни ер юзига қайтиб келиш кунидек бўлиши керак. “Худовандимиз, Сен юксалтирилгансан. Биз сени улуғлаймиз! Бу дунёнинг синовлари ва васвасалари билан биз Сенинг қайтиб келишингни интизорлик билан кутамиз. Ер юзига қайтиб келгунинга қадар ҳар биримизни гуноҳдан сақла. Бизни абадий салтанатингга олиб бор”.

Титус мактубининг 2:11-14 ёзилган оятни ўқиб кўрсак: “Чунки Қутқарувчимиз Худонинг инояти бутун одамларга яққол ошкор бўлди. Бу иноят эса шуни ўргатадики, биз диёнатсизлик ва дунёвий орзу-эҳтиросларни рад этишимиз керак, бу дунёда Худодан қўрқиб, вазминлик ва тақводорлик билан ҳаёт кечиришимиз лозим”.

Шу ўринда буюк Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуғворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз. Масиҳ бизни ҳар қандай гуноҳли ишлардан қутқариш учун, фақат Ўзига тегишли бўлган, хайрли ишларга ғайратли, пок уммат яратиш учун Ўзини биз учун фидо қилди” Раббимиз ер юзига қайтиб келганида, яна инсонларнинг гуноҳи учун хочга бормайди.

Хочдаги ўлим бир маротаба амалга ошди. Бу сафар Раббимизнинг ерга келишдан мақсади ўзгача. Яъни Унга ишонган инсонларни ва гуноҳлари учун тавба қилган инсонларни Ўзи билан жаннатга олиб кетишдир. Шунга тайёрмизми, азиз биродарлар. Агар тайёрмиз деб айта олсак, умид билан кутишда давом этайлик. Йўқса ҳали ҳам вақт борлигидан унумли фойдаланиб, барча гуноҳларимиз учун Худованд олдида тавба қилайлик.

Зеро ўзимиздаги савоб ишлар ёки қилган яхшиликларимиз ҳам ҳеч кимга нажот бера олмайди. Шу билан бугунги эшиттиришимизга якун ясаб сизлар билан хайрлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top