3:05

Руҳий ғалаба 72

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Инсон ўзи яшаб турган ҳаёти давомида доимо осон нимагадир эришгиси келади. Агарда олдида бирон-бир қийинчилик пайдо бўлса, нима қилиб бўлса ҳам, ушбу қийинчиликни айланиб ўтишга ҳаракат қилади.

Тўғри-да, нима учун қийинчиликларга ўзимизни уришимиз керак? Осон ҳаёт кечирса ҳам бўлади-ку. Албатта ушбу гапимиз бироз кесатиб айтилган гапдир. Менга бир дўстимиз шундай бир воқеани гапириб берган эди. Келинг азизлар, ушбу воқеани сизлар билан бўлишсам.

Бир йигит маълум ёшга етганидан кейин Америкадан Исроилга кўчиб ўтишни истаб қолади. Кўпчилик уни бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилади, кўришади, лекин барчаси самарасиз. Исроилда маълум вақт яшагандан сўнг у йигит ёки Исроил армиясига хизмат қилиш учун бориши керак эди ёки АҚШ давлатига қайтиб кетиши керак эди.

Унинг кўпчилик танишлари, бўлди энди, у ўз ватанига қайтиб келади, деб ўйлаган эдилар. Минг афсуслар бўлсинки, у Исроил армиясига хизмат қилиш учун борди. Албатта бу кўпчиликни жуда ҳайрон қолдирган эди. Орадан вақт ўтиб, у ҳарбий қумонданга хат ёзади. Хатида у бошлиқ билан учрашишни хоҳлаётганини билдирган эди.

Қумондон хатни ўқиб, энди у мендан ўз ватанига қайтариб юборишни илтимос қилса керак, деб ўйлаган эди. Лекин улар учрашганларида ҳарбий хизмат ва ундаги қийинчиликлар у аскар учун жуда осон эканлигини, агар иложи бўлса, уни бошқа бир қисмга ўтқазишини илтимос қилади.

У айтадики, Исроил армиясидаги жуда жиддий қийинчиликлар билан хизмат қиладиган ҳарбий хизматга юборишларини айтади. Ўз ўрнида қумондон ҳаво кучлари қўшини энг қийин хизматлардан бири эканлигини, агарда жанг бўлиб қолса, биринчи бўлиб душманлар олдига улар боришини ва душманнинг қурбони бўлиши мумкинлигини унга айтади.

Бундан ташқари, ҳарбий тайёргарлик вақтида жуда оғир юклар билан бир неча кун чўлларда қолиб кетиши мумкинлигини ҳам унга билдиради. Шунда у йигит жуда хурсанд бўлиб, бу хизмат айнан у учун эканлигини айтиб, барчани ҳайрон қолдирган экан. Ушбу воқеани сизларга айтиб беришдан мақсад, кўпинча масиҳий биродарларимиз осон йўлни танлашга ўрганиб қолганмиз.

Шунинг учун бўлса керак, қийинчиликларга дуч келганимизда, қандай йўл тутишни билмай қоламиз. Азизлар, ҳамма нарсага олдиндан тайёр бўлсак, ҳар қандай шароитда қандай йўлдан боришни яхши биламиз. Ҳар қандай тайёргарлик эса Раббимиз билан биргаликда бўлса, янада осонроқ кечишига ишонсак бўлади. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top