2:58

Лофчилик

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи биродарлар сизлар билан яна радио эфир орқали учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар бугунги эшттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан. Хурматли радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшттиришимиз орқали, инсонлар орасида учраб турадиган айримодатлар хақида гаплашсак.

Масалан кўпиртириб гапириш, яъни лофчи деб айтсак хам бўлади. Халқимиз орасида “пашшадан фел ясама”- деган гап бор. Бундай лофчиларни кўпинча мактаб даврларимизда учратганмиз десак хато бўлмас. Аслида лофчилик хам ёлғоннинг бир тури.

Агар бирор оддий нарсани икки баравар кўпиртириб гапирсак ва бизни тингловчиларда воқеанинг асл холидан кўра бошқачароқ қилиб етқазадиган бўлсак, тингловчиларда умуман бошқача тассавур пайдо бўлиши мумкин. Бу эса ёлғондир. Бориб-бориб одамлар бизга умуман ишонмай қоладилар, хатто муносабат хам қилмай қўйишлари мумкин.

Баъзи пайтларда воқеани чиройлироқ қилиб гапириб берамиз деб ўйлаб ўзимиз билмаган холда хаддан зиёд бўрттириб юборишимиз мумкин. Бу хам ёлғон. Айниқса бундай лофчилик масихийларга умуман тўғри келмайди деб айтишимиз мумкин. Мактабда ўқиб юрган давримизда синифдошларимиз орасида шундай бир бола бор эди.

Хозирги кунгача шу боланинг гапирган гапларига иккиланиб қарайдиган дўстларимиз бор. Чунки қачонлардир у ўзига нисбатан бошқаларнинг ишончини йўқотган. Баъзи пайтларда биродарларимиз бизнинг қилаётган хизматимизнинг қанчалик оғирлигини қадирлашлари учун ёки бизга нисбатан янада кучлироқ хурмат иззат кўрсатишлари учун шундай лоф уриб ёки кимнингдир рахмини келтириб гапиришга харакат қиламиз.

Ўйлайманки агар шу одатларимизни вақтида тўхтатмасак, бориб-бориб ўзимизга катта моммоларни орттиришимиз мумкин. Азиз биродар, доимо гапирадиган гапимизнинг оқибатлари хақида олдиндан ўйлаб кўришимиз лози. Муқаддас китоб айтадики, хар биримиз оғзимиздан чиққан барча сўзлар учун Худованднинг олдида қачонлардир жавоб берамиз.

Хурматли радио тингловчи биродар. Агар сизда қандайдир муаммолар бўлса ва сиз ундан қандай қутулишни билмаётган бўлсангиз, бизга шу моммонгиз хақида ёзиб юборишингиз мумкин. Албатта, сиз учун ибодат қиладиган дўстларимиз топилади. Ахир барчамизда хам қандайдир муаммоларимиз бор-кў. Сиз азизларга яна бир бор электрон манзилимизни эслатиб ўтмоқчимиз:

dilkash@najot.com Азиз радио тингловчи биродарлар сизлар билан хайирлашар эканмиз, бугунги эшттиришимизни яна бир халқ мақоли билан якунламоқчимиз: “Аввал ўйла кейин сўйла”- Яна радио орқали учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top