Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Ҳурматли радио тингловчи, бир тасаввур қилиб кўринг-а, бизнинг сайёрамиз қандай ажойиб яратилганлигини!
У ўз ўқи атрофида айланади, айнан шунинг учун ҳам бизда кун ва тун алмашиб туради. Ернинг қуёш атрофида айланиши туфайли йилнинг тўрт фасли ҳам алмашиб туради. Ер билан қуёш оралиғидаги масофа эса биз инсонларнинг совуқдан ёки жазирама иссиқдан ўлиб кетишимиздан асрайди.
Ер ўқи шундай қияликда жойлашганки, океанларнинг суви бутун ер юзини босиб кетолмайди. Ер ҳақиқатан ҳам ажойиб жойдир, лекин Коинотдаги шунча сайёралар орасида худди қум заррасидекдир. Забур китобининг 8 боби 4 ва 5 оятларида сано куйловчиси, шунда ҳам Худованд бизга эътибор қилади, деб ҳайратланади. Азизлар, келинг ҳозир сизлар билан биргаликда Худованднинг оддий бир кичкинагина мўъжизаси ҳақида суҳбатлашсак.
Еттидан то йигирма икки сантиметргача бўлган колибриларнинг уч юздан ортиқ тури мавжуд. Улар секин визиллаган ҳолда секундига элликдан тортиб саксон мартагача қанот қоқа оладилар. Улар ҳавода муаллақ тура олишади, орқаси билан олдинга ва орқага уча олишади. Соатига саксон километр тезликда уча олади. Кунига ўн икки соат тинмасдан ҳаракатда бўлади.
Бундай хайритомуз фаоллиги билан улар жуда катта миқдорда қувват йўқотади. Бу миқдорни гамбургер билан ўлчаганда, кунига бир минг уч юзта гамбургерга тўғри келмоқда. Агар биз шундай ҳаракат қилганимизда, юрагимиз бир дақиқада мингдан ортиқ уришига, ҳароратимиз Цельсия ўлчови билан тўрт юз градусга етган бўлар эди. Шундай бўлганида, инсон осонгина тутаб кетган бўлар эди.
Худо гулга чуқур кириб, ширасини тортиб олиш учун колибриларга игнага ўхшаш тумшуқ ато этган. Худо уларга яна гулларнинг четларини букиш ва тарновлардан гулни ширасини олиш учун маҳсус шакилли узун тил ҳам берган. Кейин тил колибрининг боши ичида секундига ун уч марта букилади. Шундан кейин шира томоғи бўйлаб пастга тушиб кетади.
Бундай фаолликнинг ўрнини тўлдириш учун улар ҳар куни 12 соат уйқуга кетиб сарф бўлган қувватни тиклашади. Асалари колибрисининг оғирлиги 2,8 грамм. Улар пахтадан, мўйнадан ва ўргимчак уясининг толасидан кичкина ва жуда чиройли уй қуришади. Улар тирик қолишлари учун бу хислатлар жуда муҳим. Уларга миллион йил давом этган эволюция жараёни деган ибора мутлақо тўғри келмайди.
Колибрилар ҳақиқатан ҳам Худованднинг кичкинагина мўъжизасидир. Ҳурматли радио тингловчилар, сизлар радиомиз ҳақидаги ўз фикрларингизни dilkash@najot.com манзилига ёзиб юборишингиз мумкин. Сизларнинг фикр ва мулоҳазаларингиз биз учун қимматлидир. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.