3:48

Болаларнинг ўсишида ёрдамлашиш 22

MP3

Ассалому алайкум бизни тинглаётган радио мухлислари! Сизлар билан радио эфир орқали учрашганимиздан ғоят хурсандмиз. Бугунги эшиттиришимизнинг мавзусини болаларимизнинг руҳий ўсишига бағишлаб, шу жараёнда бизнинг қандай иштирокимиз ҳақида сўз юритсак. Сизларга маълумки, биз яшаётган хозирги давр ўта кетган замонавий, технологик томонидан ривожланган ва янаям ҳар жиҳатдан кун сайин ривожланиб бормоқда. Ва бунинг албатта яхши томонлари кўп. Ўқиш, билимларга эга бўлиш, бир касбнинг мутахасиси бўлиш, яъни болаларнинг ривожланиши учун кўп имкониятлар мавжуд. Бироқ замонимиз ўзгараётгани билан болаларнинг аҳлоқий қадриятлари ҳам ўзгариб бормоқда.

Телевизорда битта сериал тугагани билан иккинчисини кўришга мажбур бўламиз. Ўша сериалларда биз нимани гувоҳи бўламиз? Бири эрига хиёнат қилган, иккинчиси эса хотини бўла туриб бошқаси билан юрганини кўрамиз. Кўчаларимизда эса ёш қизларни оғзидаги сигарет билан тез-тез ўчратиб қоламиз, интернет кафеларда эса ёш болалар порносайтларни томоша қилаётганини ўзим гувоҳи бўлганман. Чет давлатларда эса гомосексуализм, фохишалик, туйдан олдин никоҳсиз бирга яшашларни нормал деб ҳисоблайдилар ва ҳатто бу нарсаларни қонунга киритмоқчи хам бўладилар. Лекин бу ишларнинг ҳаммаси – гуноҳ, муқаддас Худога нисбатан бўлган исёндир. Ва худди шу нарсаларни оқибатлари хақида биз болаларимизга ўргатишимиз керак.

Бошқаларга қараб иш тутишни эмас, балки Худонинг каломига қараб яшашга чорлашимиз керак. Лекин бу ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг биринчи қадами – бу бизнинг шаҳсий ҳаётимиздир. Болалар кўп нарсларни сизнинг ўргатаётган нарсаларингиздан эмас, балки сизнинг кундалик ҳаётингиздан ўрганиб борадилар, сизнинг улар қилаётган ишларига билдираётган муносабатингиздан. Агарда сиз боланинг сўкиишига, ёки бошқаларни уришига, ёки катталарга билдираётган ҳурматсизлигига, ёлғон гапларига бошида эътибор бермасангиз, бола бу нарсаларни қилишини давом эттиради. Баъзи ота-оналар ўша захоти шу нарсаларга чек қўйишга эринадилар. Натижа эса куттириб қўймайди. Масиҳийлик бўйича тарбия олаётган болаларимиз оилада худди парникда яшаётгандек гапдир. Чунки биз уларни ҳар хил ёмон нарсалардан ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Лекин улар бу дунёда яшар экан, барибир дунёнинг васвасалари билан туқнашадилар. Агарда сиз уларнинг пойдеворини мустаҳкам қурган бўлсангиз ва қуришни давом эттираётган бўлсангиз, уларни кўп ёмон таъсирлардан асраб қоласиз. Балки, шундай ўйлаганлар ҳам бор: масиҳийча тарбия олаётган болалар иродасиз, кучсиз, ожиз бўладилар деб. Асло бундай эмас. Битта мисол келтираман. Албатта, мен ҳеч қачон болаларимга биринчи бўлиб уришни ўргатмайман. Аммо шундай айтаман: кимдир сени урса, уни огоҳлантир, агар яна такрор қилса, унга қайтим бер, деб. Болаларимиз ўзи учун туришни билиши керак. Бу битта оддий мисол эди. Қийин вазиятлар эса жуда кўп учрайди. Шунинг учун мен сизларга мана шу мавзуда кўпроқ адабиёт ўқишни тавсия қиламан. Ва фарзандларингиз учун бўлган энг зўр химоя бу – ибодат қилишларингиздир. Шу билан бугунги эшиттиришимизни якунлаб, сизлар билан хайрлашамиз. Соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top