Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон олдида дойимгидек мен Зафарбек. Азизлар, бизни дойимий равишда тинглаб келятган мухлисларимиз билишадики, ушбу дастурлар орқали биз асосан Яратувчимизга ибодат қилиб унга шукуроналар билдирамиз. Нафақат ибодат баълки Муқаддас Каломдан баъзи оятларни хам кўриб чиқамиз. Азизлар, бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Коринфликларга йўллаган иккинчи мактубидан баъзи оятларни кўриб чиқишни мақсад қилганмиз. Келинг, ўша оятларни ўқиймиз. Мен энди учинчи дафъа ёнингизга боряпман. Ахир, Тавротда ёзилганидек: «Икки ёки уч шоҳиднинг ҳар қандай гувоҳлиги қатъий бўлади». Шундай қилиб, мен иккинчи дафъа ёнингизда бўлганимда огоҳлантирган эдим. Энди эса ғойиб бўлсам ҳам, ёзиб огоҳлантиряпманки, агар яна олдингизга борсам, олдин гуноҳ қилган одамларнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам ҳеч бирини аямайман. Сизлар-ку мен орқали Масиҳ сўзлашига далил излаяпсизлар. Мана, Масиҳ сизларга нисбатан заиф эмас, У орангизда Ўз қудратини намойиш қилмоқда. Гарчи У заифлик ҳолатида хочга михланган бўлса-да, Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Шунга ўхшаб, биз Масиҳнинг заифлигига шерик бўлсак ҳам, сизларни деб Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерикмиз. Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини билмаяпсизларми? Билмасангизлар, мақбул эмассизлар. Биз эса номақбул эмаслигимизни биласизлар, деб умид қиламан. Сизлар ёмон иш қилмаслигингизни Худодан тилаймиз. Мақсадимиз ўзимизни мақбул деб кўрсатиш эмас. Аксинча, бордию биз мақбул кўринмасак ҳам, сизлар яхши иш қилсангиз бўлди. Зотан ҳақиқатга қарши туришга кучимиз етмайди, ҳақиқат йўлида эса куч-қувватлимиз. Бизлар заиф, сизлар эса қувватли бўлганингиздан севинамиз. Зотан, тилагимиз сизларнинг комил бўлишингиздир. Шунинг учун мен ҳали келмай туриб, шуларни ёзяпман, токи келганимда Раббим менга берган иқтидор билан қаттиқ чораларни ишга солмайин. Мен бу иқтидорни хароб қилиш учун эмас, барпо қилиш учун олганман. Шундай қилиб, биродарларим, яхши қолинглар. Комил бўлишга ғайрат қилинглар. Панд-насиҳатга қулоқ солинглар. Ўзаро ҳамфикр бўлинглар, тинчликни сақланглар. Шунда севги ва тинчлик берган Худо сизлар билан бўлади. Муқаддас ўпич билан саломлашинглар. Худонинг барча азизлари сизларга салом йўллаяптилар. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин! Омин. Ҳа азизлар, ўқиган оятларимиз хаворий Павлуснинг ибодати эди. Келинг биз хам қўлимизни очиб Раббимизга ибодат қилайлик. Худойим, Сенинг исминг улуғлансин. Бизни гунохларимизни фақат Ўзинг кечира оласан. Худойим, бизни кечир, чунки биз гунохкормиз. Худойим, биз Сендан иймон сўраймиз, иймонда қаттиқ туриб охиригача Сендан юз ўгирмайлик. Худойим, қалбимиздаги Исо Масихни охиригача юрагимизда сақлайлик. Исо Масих маскан қилган юрагимиз хеч қачон уни тарк этмасин. Худойим, имонда бақувват бўлишга бизга ёрдам бер, фақат иймонда бўлиб Сенга яқинлашиш мумкин. Худойим, биз қанча уринмайлик, қанча ҳаракат қилмайлик иймонимиз бўлмаса буларнинг барчаси пучга чиқади. Бизга иймон билан яшашни ўргат, бизга иймон билан олдинга қадам босишга ўргат. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик Худойим. Омин. Азизлар, бу мен қилган ибодат эди. Сизга тилагим шуки, кунингизни ибодат билан бошлаб ибодат билан якунланг. Худойим, сизни Ўз панохида асрасин. Хайир, саломат бўлинг.