MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Студияда микрофон қаршисида дойимгидек мен Зафарбек. Азиз радио тингловчилар, сизга маълумки ушбу радио дастурлар орқали сиз билан бирга Муқаддас каломдан баъзи оятларни ўқиб, қўлимизни дуоюибодатга очамиз. Бугун азиз ака-ука ва опа-сингиллар, мен Каломдаги Коринфликларга бўлган биринчи мактубдан қуйидаги оятларни ўқиб бермоқчиман. Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на баччабозлар, на баччалар, на ўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Ва лекин сизлар ювиндингиз, ва лекин муқаддас бўлдингиз, ва лекин Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Худойимизнинг Руҳи билан оқландингиз.

Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳеч бир нарса менга ҳоким бўлмаслиги керак. Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учун экан, лекин Худо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Бадан эса зино учун эмас, балки Раббимиз учундир, Раббимиз эса бадан учундир. Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради.

Билмайсизларми? Аъзойи баданингиз Масиҳнинг аъзоларидир. Шундай бўлгач, Масиҳнинг аъзоларини олиб, фоҳишанинг аъзолари қилиб қўярмикинман? – Асло! Фоҳиша билан қовушган у билан бир бадан бўлишини билмайсизларми? Мана Тавротда: «Иккови бир бадан бўлади», – деб ёзилган. Раббимиз билан қовушган эса У билан бир руҳ бўлади. Зинодан қочинглар! Инсон қиладиган ҳар қандай гуноҳ бадандан ташқарида бўлади. Зино қилувчи эса ўз шахсий баданига қарши гуноҳ қилади. Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз. Ха азизларим, нақадар кучли оятлар. Келинг биз хам зинодан қочиш учун Раббимизга ибодат қилайлик. Агар сиз хам бирга ибодат қилишни истасангиз унда бемалол кетимдан қайтарсангиз бўлади. Худойим, севикли Отажоним, бизга нажот орқали абадий хаёт берганинг учун номингни улуғлайман. Парвардигорим, Сендан мени хиомоя қилишингни сўрайман. Айнан гунохдан Худойим, Сен Ўзинг асрагин. Айнан зино қилишдан мени узоқлаштир. Ахир Сен бизни қимматга сотиб олгансан. Айнан Сенинг Муқаддас Рухинг ичимизда маскан топган. Худойим, нафақат зино қилиш, баълки хар қандай гунох Сен учун нопокликдир. Бизни хар қандай нопокликдан асрагин. Хеч қандай нопоклик, хеч қандай зино бизга хоким бўлмасин. Чунки хар бир аъзойи баданимиз Масихнинг аъзоларидир ва биз бутунлай Сенга тегишлимиз. Муқаддас Рухингга қарши гунох қилишдан бизни асрагин. Муқаддас Рухнинг маъбади бўлмиш танамизни нопокликдан асрайлик. Ҳамма нарса бизга жоиз экан, лекин ҳеч бир нарса бизга ҳоким бўлмаслиги керак. Отажон, гунох бизга хоким бўлмасин, борлиғимизнинг хокими Сен бўлгин. Чунки барча борлиғимиз фақат Сенга тегишлидир. Худойим, бизни зинодан узоқлаштир, гунох бизнинг дўстимиз эмас, аксинча душманимиз бўлсин. Омин. Азизлар, сиз билан хайирлашар эканман, сизга яна бир бор сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com. Сиз у ерда ўзингизга фойдали ва қизиқарли хикоялар тўплами билан танишиш имконига эга бўласиз. Хайир, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top