2:59

Шайтон воқедир, у ёвузлик отасидир

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Иблис воқедир. У кимнидир ютиб юбораман деб, излаб бўкираётган шердир. У қўй либосида келади. У дунёнинг руҳий кучларини бошқаради. У – ёвузликнинг отасидир. Иблис имонлиларни пароканда қилиш учун бор кучини ишга солади. Агар Раббий Ўз халқини сақламаганида, иблис мақсадига етган бўлар эди. Биз интизом ва синовларсиз руҳан кучли ўса олмаслигимизни Худо билади. Шунинг учун, вақти-вақти билан, Худо деворни силжитиб туради. У шайтонга бизни ташвишлантиришга имкон беради.

Лекин бунинг биз учун фойдали томони ҳам бор ва биз бу ҳақда ибодат ва саждада билиб олишимиз мумкин. Қачон биз балога дуч келганимизда, аввало Худодан: “Раббий, Сен мени нимага ўргатишни хоҳлайсан?” – деб сўрашимиз лозим.

Жабр бизнинг фойдамизга ишлаши мумкин: «Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади» (2-Коринфликларга 4:17). Келинг, иблисга ўрин бермайлик. Келинг, қилишимиз мумкин бўлган ҳамма эзгуликни қилайлик!

Шуни унутмангки, агар Худо иблисга имкон бермаса, у бизни безовта қилолмайди. Агар Худо унга рухсат берса, ўшанда у бизни ташвишга солиш имконига эга бўлади. Бу билан У бизга ниманидир ўргатмоқчи. Балки Худо бизни Худо Шоҳлигини излаб, Унга яна келишни ўргатмоқчидир. Худога боришда бизга тўсқин бўлганини кўришимиз учун, ўргатишни хоҳлар. Эркинлик ҳақида ибодат қилганимизда, биз Худонинг иродаси бўйича ибодат қиламиз. Эркинлик излашда Худони четлаб ўтманг. У доимо бизнинг излашимизнинг манбаи бўлиши керак.

Ибодатнинг муҳимлиги кўринмас руҳий мавжудотлар дунёсини билишдадир. Шайтон кучини ва унинг ёвуз руҳларини билган одам учун бу воқеликдир. Исо ёвуз руҳлар ҳақиқатни ва уларнинг мавжудлигини билган, улар Худонинг ҳимоясида бўлмаган инсонни қийнайди. Раббий кўп жин-ажиналарни одамлардан қувиб чиқарган. Исодан улар қўрқишарди, чунки Унинг кучи шайтонникидан буюклигини билишарди. Худога Шукурки, биз Исонинг қудратига эга бўлишимиз мумкин. Бу кучдан жин-ажиналар қўрқади! Улар биздан қўрқмайдилар, аммо бизнинг ичимизда яшаётган Ўша Зотдан қўрқадилар. «Чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир» (1-Юҳанно 4:4)

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top