Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, Сизга маълумки, қуйидаги дастурларимиз Яратувчимиз билан яқинроқ муносабатга эга бўлиш учун бағишланган. Яъни, ушбу дастурлар орқали Сиз хам мен билан бирга қўлингизни очиб Севувчи Худойимизга ибодат қилсангиз бўлади. Ундан ташқари, Муқаддас Каломдаги баъзи оятларни хам тилга олиб, Худовандимиз исмини янада улуғлаймиз. Азизларим, хозир қуйидаги оятларни кўриб чиқамиз. Қани бошладик, Эгам — танҳо ва ҳақиқий Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир. Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб, Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин. У ҳаммасини биладиган Худодир, У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади. Кучлиларнинг ёйлари синиб кетади, Ожизлар қувват камарини боғлайди. Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар. Жонни оладиган ҳам Эгамиздир, Жонни ато қиладиган ҳам Эгамиздир. Ўликлар диёрига У туширар ва Яна қайта олиб ҳам чиқар. У кимнидир йўқсил, кимнидир бой қилар, Кимнидир ерга урар, кимнидир юксалтирар. Бечораҳолларни У тупроқдан кўтарар, Фақирларни ахлатдан олиб чиқиб юксалтирар. Уларга шаҳзодалар ёнидан жой берар, Шуҳрат тахтини мерос қилиб берар. Чунки Эгамникидир заминнинг устунлари Устунларнинг устига қўйгандир У оламни. У Ўзига содиқ бўлганларни ҳимоя қилар. Фосиқлар эса зулматда сўниб қолар. Зероки куч ила зафарга етишмас инсон. Эгамизга қарши турганлар парча–парча бўлажак, Худойи Таоло уларга қарши осмонни гумбурлатажак. Бутун оламни У ҳукм қилажак, Ўзи ёғ қуйиб танлаган шоҳига куч ато этиб, Унинг қувватини оширажак.” Азизлар, мен сизга ўқиб берган оятлар, Шохлар китобидаги Ханнанинг ибодати эди. Ханна қилган ибодати орқали Худонинг нақадар қудратли эканини намойиш этади. Ха азизлар, Худо қудратлидир. Келинг қўлларимизни очиб, қудратли Худойимизга ибодат қиламиз. Худойим, Севикли Раббим, бизга нажот берганинг учун рахмат. Бизни танлаб олганинг учун исмингни улуғлайман. Худойим, Сенинг шохлигинг келсин. Худойим, мен халқим ва она юртим учун ибодат қилмоқчиман. Худойим, мамлакатимдаги Сенинг ҳақиқатинга чанқоқ бўлганларни ўзинг ҳақиқатинг билан мархаматлагин. Ҳалқимнинг хар бир аъзоси Сен кўрсатган мухаббатингдан бахраманд бўлиши учун имкон бергин. Худойим, уларнинг қалблари Сенинг Муқаддас Рухинг билан тўлиб тошсин. Барча Сени излаганлар топсин, барча тақиллатган эшикларинг очилсин. Барча уйларга кириб маскан қилгин. Барча уй-хонадонлар Сен билан бирга хурсанд бўлсин. Барча юртдошларим, Сенинг буюк қурбон қўзингни таниб билишсин. Хазрати Исо Масих нафақат пайғамбар, баълки нажоткор сифатида ном қозонсин. Оламнинг халоскори айнан Сен эканингни тан олишсин. Раббим, севикли парвардигорим, Сенга хизмат қилиб келаятган барча опа сингиллар ака укалар учун ибодат қилиб, уларни дуою мархамат қилишингни сўрайман. Сенга хизмат қилиб келаятганлар Муқаддас Рухингга тўлиб тошсинлар. Худойим, Сен буюк Худосан. Сен Нух пайғамбардан бошлаб Яҳёгача барчани юксалтирган Худосан. Отажон, хаётимиз Сенга тегишлидир. Борлиғимиз фақат Сенга тегишлидир. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин. Азизларим, сиз хам ибодат қилиб турасизми? Агар ибодат қилсангиз унда Сизга бир савол. Худо ибодатларингизга жавоб бераяптими? Жавоб бераятган бўлса унда қай тарзда жавоб бераяпти? Бизга ушбу хақда мактуб йўлланг. Худо сизга ёр бўлсин!