3:18

Ибодат кучи 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Дунёдаги барча динлар ибодатнинг ҳаддан зиёд муҳимлигини таъкидлайди. Буддистлар гарчи кимдир уларни эшитади деб ҳисобламасада, зўр бериб ўз ибодатларини такрорлайдилар. Индуслар ҳам гарчи ибодатига жавоб кутмасларда, кўплаб индус худолари ичидан биттаси бўлса ҳам эшитишига ишониб, мунтазам ибодат қиладилар. Мусулмонлар кунига беш марта ибодат қилади. Оллоҳ уларнинг эҳтиёжларини қондиришига қаратилган Ўз режаларини ўзгартирмаслигига қарамай, Оллоҳ уларни эшитишига ишонишади.

Содиқ буддистлар, индуслар ва мусулмонлар масиҳийликни ибодат талаб қилмайдиган эътиқод деб тушунади, чунки улар, масиҳийлар ибодат қилишини жуда кам кўрадилар. Лекин масиҳийлар, нафақат уларнинг сўзини эшитувчи, балки ўз қудратли кучи ила жавоб қайтаргувчи Худоси борлигига ишонадилар!

Эски Аҳдда масиҳийлар эътиқодининг моҳияти чуқур илдизларга эга. Довуд жамоат учун Забур шаклида бой ибодат меросини қолдирди ва ҳозирги аксарият масиҳийлар бу меросни ўрганиб, ўз ибодатий ҳаётига янги мазмун бағишлайдилар! Шунга қарамай, масиҳийлар ибодат борасидаги энг буюк сабоқни Исо Масиҳ тажрибасидан оладилар. Исо шогирдлари Унинг олдига келиб қандай сўрашган бўлса, авлоддан авлодга ўтиб келаётган масиҳийлар ҳам: “Худойим! Бизни ибодат қилишга ўргат…”, — деб сўрайдилар (Лқ. 11:1).

Исо калом ва иш билан таълим берарди. Унинг ҳаёти ибодат билан тўлиб–тошган эди. Инжилда айтилишича, У субҳидамда ибодат учун турарди (қ. Мк. 1:35). Муқаддас Китобнинг ҳамма жойида биз, Ўз ҳаётида рўй берган воқеалар олдидан ва ундан сўнг қандай ибодат қилишини кўрамиз (қ. Лқ. 6:6–13; 9:28–29; Мт. 14:19; 15:36; Юҳ. 17). Ибодат Унинг ҳаётини энг асосий қисми ва Унинг ўлимини энг муҳим таркибий қисми бўлгани мутлақо равшандир. Гетсиман боғидаги ибодатдан бошланиб, хочда охирги ибодатини тугатиб, Исо доимо ибодат муҳитида ҳаракатланди. Унинг ибодат билан тўла бўлган ҳаёти шогирдларига улкан таъсир кўрсатди. Исо шунингдек, улар ибодат қилишлари учун насиҳат қилди (қ. Юҳ. 16:24) ва уларни ибодатга тегишли бўлган кўп нарсаларга ўргатди (қ. Мт. 6 ва 7). Исо шунингдек шогирдларига ибодат намунасини берди (қ. Мф. 6:9–13). Бу намунага кўра, биз Худони мадҳ этишимиз, Унинг мутлақ иродасини қидиришимиз, ўзимизнинг кундалик эҳтиёжларимизда Унга суянишимиз, бошқаларни кечиргани каби бизни ҳам кечиришини сўраш, васвасага тушганда Унинг ҳимоясини излашимиз ва Уни кўкларга кўтаришимиз лозим.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top