3:27

Исо Масихнинг ибодати

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, ибодат хаётингизда қандай ўринни эгаллайди? Ёки бўлмаса хафтасига неча маротаба ибодат қилиб турасиз? Ёки, ибодат қилишни билмайсизми? Агар бундай бўлса хеч хижолат бўлманг, хатто хазрати Исо Масихнинг шогирдлари хам ибодат қилишни билишмаган. Хазрати Исо Масих шогирдларига шундай ибодат қилишни ўргатган. Матто хушхабарининг олтинчи бобида қуйидаги оятлар ёзилган. «Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар.

Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин.

Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин. Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди. Азизлар, кўриб турганингиздек ибодат қилиши қийин эмас. Ибодат қилиш учун дилингизда имонингиз бўлса бас. Имон билан айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Имон билан айтилган ибодат албатта Худонинг хузурида қабул қилинади. Ундан ташқари, ибодатни деярли истаган жойда амалга оширса бўлади. Уйдамисиз кўчадамисиз фарқи йўқ. Худонинг қурбон қўзиси Исо Масихга мехр боғлаган имонлиларнинг ибодатларида сўралган барча саволларга Худо албатта жавоб беради. Чиндан хам, Худонинг Муқаддас Рухи дойим биз биландир. Худо бизни дойим ибодат қилиб туришимизни истайди. Ахир биз Унинг фарзандларимиз, У бизнинг Самовий Отамиздир. У биз билан биз эса У билан ибодатларимиз орқали мулоқатда бўлишни истаймиз.

Азизларим, келинг, биз хам қўлимизни очиб, Муқаддас Худойимизга ибодат қилайлик. Худойим, Раббимиз, бизга ибодат қилиш имкониятини берганинг учун Сенга катта рахмат. Хазрати Исо Масих биз учун ўлди ва учинчи куни ўликлар диёридан тирилди. Ушбу воқея Худойим, бизни яна Сен билан яраштирди. Биз энди олий рухонийсиз, Сен билан юзмаюз гаплашишга имкон туғилди. Худойим, бизга ибодат қилишга ўргатганинг учун рахмат. Худойим, биз дойим Сен билан ибодатда бўлайлик. Хар бир имконимиз, хар бир яхши вазият келганда ибодат қилайлик. Худойим, мен Сенинг хақиқатинг хақида хали билмаган юртдошларим учун ибодат қиламан. Худойим, улар хам Сенинг буюк режанг хақидаги хабарни эшитишсин. Улар хам Сенинг мухаббатингдан бахраманд бўлишсин. Худойим, Сенинг муқаддас исминг юртимизда улуғлансин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top