3:28

Биз ўлимдан ҳаётга қайтдик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатган бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, ҳаётини Худонинг Масиҳига топширган барча ўлимдан ҳаётга қайтгандир. Бу ҳақиқат. Чунки гуноҳ жарида яшаган пайтларда биз ўлик эдик. Энди эса ҳаммаси бошқача. Чунки, Масиҳ хочда жон бериб бизни ҳаётга қайтарди. Шу билан Худо бизни ўша гуноҳ азобидан ёнига чиқариб олди. Келинг, бу ҳақда Худонинг Каломини нима дейишини кўриб чиқсак. Эфесликларга 2чи бобда қуйидаги оятлар битилган. Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда. Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик.

Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди: биз жиноятларимиз туфайли руҳан ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт бағишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар. Исо Масиҳга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди. Худо Ўз меҳр-иноятининг беҳад бойлигини келгуси асрларгача аниқ намоён қилмоқ учун бизга Исо Масиҳ орқали шунчалик катта илтифот қилди. Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. (Эфесликларга 2)

Азизлар, тушунган бўлсангиз, бугунги ибодатни айнан шу мавзуга, ўлимдан ҳаётга қайтганимиз учун Раббимизга раҳмат айтиб, ибодатимда ушбу янги ҳаётда яшашга ёрдам сўрамоқчиман. Исатсангиз ибодатимга шерик бўлинг. Чунки бирга айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, бизни севганинг учун рахмат.

Сен бизни шу қадар севдингки, ҳатто ягона ва бегуноҳ Зотинг Масиҳни биз гуноҳкорлар учун қурбон қилдинг. Худойим, бу билан бутун дунёга Ўз севгингни исботлаб бердинг. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ҳамиша муқаддас бўлсин. Худойим, ушбу янги ҳаётда яшар эканмиз, биз Сенинг ёрдаминга мухтожмиз. Худойим, Сенинг меҳр иноятинга таяниб яшашни ўргатгин. Аҳир биздаги нажот бизнинг ютуғимиз эмас, аксинча, Сен муқаддас ва буюкнинг иноятидир. Худойим, Сенинг фарзанинга айланиб биз энди дунё учун душман бўлдик. Дунё биздан нафратланяпти. Бизга қаршилик кўрсатяпти. Бизни қувғинларга ва балоларга йўлиқтиряпти. Худойим, биз билан охиригача бирга бўлишингни ёдимиздан чиқармайлик. Хеч бир ёвуз куч, хеч бир қийинчилик бизни Сендан оздирмасин. Худойим, Сен муқаддас бўла туриб биз гуноҳкорларни севдинг.

Бизларга муҳаббат намойиш этдинг. Худойим, Сенинг муқаддас исминг сўнги нафасимиз тугагунча муқаддас бўлсин. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top