3:31

Ўлимдан хаётга қайтиш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Азизлар, сизга маълумки, қуйидаги дастуримиз асосан ибодатга бағишланган. Ундан ташқари, биз Муқаддас Каломдан хам баъзи оятларни тилга олиб, уларнинг маъноларини англашга харакат қиламиз. Азизлар, бугун мен ўлимдан хаётга қайтиш мавзусида ибодат қилиш истагидаман. Лекин ибодатни бошлашдан аввал, сиз билан бирга азиз хаворий Павлуснинг Ефесликларга ёзган мактубидан бир парчани ўқиб бермоқчиман. Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда. Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз.

Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик. Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди: биз жиноятларимиз туфайли руҳан ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт бағишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар. Исо Масиҳга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди.  Худо Ўз меҳр-иноятининг беҳад бойлигини келгуси асрларгача аниқ намоён қилмоқ учун бизга Исо Масиҳ орқали шунчалик катта илтифот қилди. Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин. Биз Худонинг ижодимиз.

Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди. Азизлар, хаворий Павлус бу ерда айнан ўлимдан хаётга қайтганимиз хақида гапирмоқда. Айнан хазрати Исо Масихнинг ўлими ва қайта тирилиши бизни хаётга қайтарди. Айнан, Исо Масихнинг тўкилган муқаддас қони эвазига биз қиммат бахога сотиб олиндик. Ха азизларим, Худо бизни қиммат бахога сотиб олган. Биз шунга яраша хаёт кечиришимиз керак. Келинг, биз ўлимдан хаётга қайтганимиз учун Худога шукурона ибодатини айтамиз. Осмондаги Отажон, Сенинг шохлигинг келсин. Худойим, бизни шайтон кишанларидан озод қилганинг учун рахмат. Худойим, Сен бу билан пайғамбарлар минг йиллар давомида айтиб келган буюк режангни амалга оширдинг. Худойим, Сен бу билан нафақат бюклигингни, баълки бизга бўлган мухаббатингни ва севгингни намойиш этдинг. Хазрати Исо Масих хочга бориб муқаддас қони билан бизни пок қилди. Худойим, бу сенинг инъомингдир. Биз Исо Масихга имон келтириб У билан бирлашдик ва шу йўсин Сен бизни хам Исо Масих билан бирга тирилтирдинг. Худойим, Сен чиндан хам Исо Масих орқали бизга катта илтифот қилдинг. Энди биз аниқ биламизки, бизнинг нажотимиз савоб ишлар учун эмас, баълки Исо Масихга бўлган имонимиз орқалидир. Энди, савоб ишлар учун қутулганман дейишнинг асло хожати йўқ. Энди қалбимиздаги имон билан хайрли ишлар қилишимиз учун бизга Ўзинг ёрдам бергин Худойим. Худойим, биз Сенинг иноятингда яшаб Сенга хизмат қилайлик. Бор кучимиз, хаётимизнинг хар бир дақиқаси, хар бир нафасимиз фақат Сени улуғлашга қаратилсин. Худойим, Сенинг муқаддас исминг ила ибодат қилдик. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top