Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Исо Масихдаги хаёт деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ўтган галги дастурда мен сизга Исо Масих издошларининг, аниқроғи Исо Масих ҳақиқатини қабул қилган қириқта Рум аскари ҳақидаги хикояни гапириб берган эдим. Бугун мен хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Келинг аввал хикоянинг бошини эслатиб қўяй. Тун қоронғу ва жуда совуқ эди, лекин шунга қарамасдан қоронғулик ичра хурсандчилик қўшиғи эшитилар эди. Қадимги Рум империясида, Исо Масихнинг издошлари қувғинга ва азобга йўлиққан эди. Ўша 320чи йили, Рум аскарлари имонга келган қириқта аскарни музлаган кўлга олиб борди. Аскарлар юзбошчиси ўша қириқта аскарлар гурухига, “Исо Масихдан юз ўгиринглар шунда тирик қоласизлар” деди. Агар юз ўгирмасанглар, бугунги кечаёқ музлаган кўлда азоб чекиб ўласизлар, деди. Ўша аскарлар, ё Рум қонунларига риоя этишни ё Исо Масихга эргашишни танлаши керак эди. Ушбу довюрак аскарлар Исо Масихга эргашишни танлади, ва қип яланғоч қилдириб уларни музлаган кўлга олиб боришди. Қирғоқда эса, олов атрофида ўтирган аскарлар қип яланғоч аскарларни музда айтиб ўтирган қўшиқлари устидан масхара қилар эди, фақат бир кишидан ташқари. Олов атрофида ўтирганлардан бири, шерикларига кўзларини кўрсатмаслик учун оловдан юзини ўгириб олган эди. Музлаган кўлдан янграб турган қўшиқ бирданига тўхтаб қолди.
Музликдан титраган бир аскар олов томон келар эди, олов атрофидаги аскарлар эса хурсандлигидан бақириб юборишди. Аскарлар даррой Исодан юз ўгирган аскарга иссиқ кийим ва егулик учун иссиқ овқат беришди. Лекин уларнинг хурсандчилиги кўп давом этмади. Олов атрофида ўтирган аскарлардан бири бирданига, қуролларини ташлаб, қип яланғоч бўлиб муз устидаги аскарлар томон йўл олди. Ушбу аскар бориб бориб кўздан ғойиб бўлди, чунки кун қоронғу ва жуда совуқ эди. Бир оз вақт ўтиб, қириқта аскарлар айтиб ўтирган қўшиғини яна баланд овоз билан куйлашни бошлашди. Рабби ва Халоскорини улуғлаб айтган қўшиқлари қоронғу зимистонни худди ёритгандек туюларди. Тун бориб бориб совуқроқ бўла борди, ва айтиб ўтирган қўшиқ овози борган сари паст эштилар эди, чунки фақат бир киши тирик қолиб бор кучини Худони улуғлашга қаратар эди. Бир оз вақтдан сўнг, ушбу охирги аскар хам, музликка тубан йиқилиб овози тинчиди.
Тун қоронғу ва совуқ эди, лекин шунга қарамасдан, улар Худонинг улуғлигини намойиш этишди. Ха, азизлар, Худога умид боғлаган хеч қачон ундан юз ўгирмайди. Илгари хам хозир хам Масих издошлари қийин йўлдан юриб келишмоқда. Бу хафтадаги ўрганган оятимиз, Исо Масихга эргашиш Худони улуғлаши хақида бизга ўргатмоқда. Кейинги дастурга ўтишдан олдин, ўрганган оят устидан мухокама юритишни таклиф қиламан, чунки оятни тушуниш орқали сиз албатта Худо яхши ишларингизни бошқаларга хам намоиш этиши ҳақидалигини тушуниб оласиз. Ўрганган оятни яна бир эслатиб ўтаман, Матто хушхабарининг бешинчи боби, ўн олтинчи оятни ўқиб бераман. “Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар”. Сиз билан хайирлашар эканман, сизга Худонинг тинчлигини тилаган холда www.najot.com сайтимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Хайир, омон бўлинг.