3:44

Масиҳийлик

MP3

Инжилнинг бир неча ҳикояларида шарқ одамларининг Исо Масиҳ ва унинг биринчи шогирдлари билан бўлган мулоқотлари ҳақида ёзилган. Биринчи ҳикоя Исо туғилганида, гўдакни зиёрат қилишга келган уч мунажжимлар зардуштий олийруҳонийлари ҳақида. Тахминан бу мунажжимлар форс мамлакатидан келганлар, улар Масиҳни Подшоҳ сифатида улуғлаб унга олтин, хушбўй тутатқилар ва мумиё совға қилдилар. Бу ҳикояни Инжилдан ўқисангиз бўлади. Исо ўлиб тирилганидан сўнг, Қуддусда эллигинчи куни, Муқаддас Руҳ Исонинг биринчи шогирдларининг устига тушганда, Форс ва Месопотамиядан келган одамлар ҳам бор эди.

Бу ҳодисалар ҳақида ҳам Инжилдан ўқисангиз бўлади. Қўшимча қилиб шу ҳикояларни айтса бўладики, аввалги халқ достонларига кўра Исонинг баъзи бир ҳаворийлари, айнан Тўма, Бартолмей ва Идрис Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни Форс, Бақтрия, яъни Афғонистон, Сак яъни Скифия, Сўғдиёна ва Хиндистон аҳолисига воизлик қилган. Шубҳасиз айтсак бўладики, эрамизнинг II асрида Эдессада ҳозирги пайтда Урфа, Туркия ва ундан кейинроқ Арбелада ҳозирги пайтда Эрбил, Ироқ жамоатлар бўлган. Шу ердан Исонинг издошлари шарққа қараб Исо ҳақида одамларга ҳикоя қилиб келишган.

Орадан кўп вақт ўтмай, форс мамлакатида кучли масиҳий жамоат вужудга келди. Сосонийлар бошқариб келаётган форс подшолиги томонидан даҳшатли қувғинлар бўлишига қарамай, жамоат ўсиб борар эди. Бир юз тўқсон олтинчи йилда Исонинг суриялик бир издоши Бардайсан, форс подшолигида бўлаётган ҳодисаларни шундай ифодалаган: “Биз Масиҳ номи билан Исо умматларимиз. Урфу одатларга қарасак, бизнинг биродарларимиз эътиқодимиз ва иймонимизга зид келадиган ҳамма нарсалардан ўзимизни четга тортамиз. Парфиялик масиҳийлар икки хотинга эга эмас. Бизнинг Бақтриялик опаларимиз мусофирлар билан зино қилмайдилар.

Форс имонлилар ўзларининг қизларини хотин қилиб олишмайдилар. Мидияликлар ўлаётган қариндошларини ташлаб кетишмайдилар ёки ирикликларича ерга кўмишмайдилар. Эдессадаги масиҳийлар зино қилган хотин-қизларини ўлдиришмайди, балки уларни Худо ҳукмига қолдиришади. Хатрадаги масиҳийлар ўғриларни тошбўрон қилишмайди”. Бу илк шарқий масиҳийлар ўзларининг ғарбийлик эмасликларидан мағрур эдилар. Ассирияда ҳозирги Ироқда яшаган бир Татиян исмли масиҳий иккинчи асрда шуни ёзган эди: “Хар томонлама Шарқ аълолиги билан ажралиб туради, энг аълоси эса ўзининг масиҳий динидир.

Бу дин хам Осиёдан келиб чиққан бўлиб, сохта юнон фалсафий ва диний афсоналаридан унинг ёши каттароқ ва ҳақиқийроқдир”. Уч юз ўттиз тўртинчи йилдаёқ Марв шаҳрида масиҳий нозир, яъни епископ кўпгина масиҳий жамоатларнинг бошқарувчиси бор эди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчиман. www.najot.com яна радио тўлқинларимизда соғ-омон учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top