3:27

Таассурот қолдиришнинг оддий усули

MP3

Танқид қилиш, сиз кутган натижани бермайди. Кимнидир танқид қилиб, яхшироқ натижага эришаман деб ўйласангиз, хато қиласиз. Агар аксини қилиб кўрсангизчи? Танқид эмас, мақтов берсангизчи? Ҳамма ҳам ўзи ҳақида яхши гапиришларини, ўзини ёқтирадиган одамлар қамровида бўлишни ва суҳбатдошида самимий табассумни кўришни истайди. Кимдандир айб қидириш ўрнига қўллаб қувватлаш, мақташ йўлини тутинг. Ўз хоҳиш-истакларингиз ҳақида гапиришни бас қилинг. Суҳбатдошингизнинг нуқтаи-назарини тушунишга ҳаракат қилинг. Шуларнинг ҳаммасини бажарсангиз ҳаётингизда бурилиш ясайсиз. Ҳамма ҳам бир хил эмас. Кимдир табассум қилишга мойил. Кимдир эса буни бачканалик деб билади.

Сиз ҳам хушчақчақликка мойил киши бўлмасангиз, ўзингизни ўзингиз хурсанд қилишга, жилмайишга мажбур қилинг. Қандай қилиб дейсизми? Ёлғиз бўлсангиз, хуштак чалиш ёки димоғингизда хиргойи қилишга уриниб кўринг. Шундай қилингки, ўзингизни бахтиёр хис эта билинг. Бу кайфиятингиз кўтарилишига ёрдам беради. Гарвард университетининг профессори У. Жеймс бу борада шундай деган эди: «Ҳаракат кайфиятнинг ўзи деб хисобланади, аслида бу икки ажралмас нарсадир. Иродамиз назорат қилаётган хатти-ҳаракатни тартибга сола туриб, биз қайсидир маънода назоратга бўйсунмайдиган кайфиятимизни ҳам бошқарамиз. Агар кайфиятингиз бузилса, шу тариқа, ирода кучи билан кўтариш энг самарали усул. Гўё ҳаммаси ҳар доим кўнгилдагидек бўлгани каби ҳаракат қилиш ва шундай гапириш керак.»

Дунёда ҳамма бахт қидиради, уни топишнинг эса ягона тўғри йўли бор. Бунинг учун сиз ўз фикрларингизни бошқаришни ўрганишингиз керак. Бахт ташқи шарт-шароитларга боғлиқ эмас. У дунёқараш, ички тартиб шартларига боғлиқдир. Сизнинг бахтли ёки бахтиқаролигингиз мол-мулкингиз, ким эканлигингиз, қаердалигингиз, нима иш қилишингиздан эмас, балки ҳолатингиз улар ҳақида қандай фикрда эканлигингиздандир. Масалан, икки киши бир жойда, бир хил иш билан машғул, тенг миқдорда пулга эга бўлишлари мумкин. Шунга қарамай улардан бири бахтли, иккинчиси бахтсиз бўлиши ҳеч гап эмас. Нега? Бу уларнинг дунёқарашлари оқибатидир. Улар ўз ҳолатларига, ишларига, ҳаётларига икки хил қарайдилар. Бири ишидан, ҳаётидан ижобий нарсаларни кўра олади, иккинчиси эса фақат салбий ва ёмон томонларини кўради. Шунинг учун ҳам уларнинг бири бахтли иккинчиси эса ўзини бахтсиз ҳис қилади.

Шекспирнинг таъкидлашича, дунёда ёмон ва яхши нарсалар йўқ, ҳамма гап биз уларга қандай кўз билан боқишимизда. Бир донишманднинг доно маслаҳатини диққат билан тингланг. Аммо унутманг, диққат билан тингламасангиз, фойда бермайди.

«Ҳар сафар уйингиздан чиқаётганингизда иягингизни кўтаринг, бошингизни баланд тутинг, ўпкангизни охиригача ҳаво билан тўлдиринг, қуёш нурини ташналик билан симиринг, дўстларингизни табассум билан қаршиланг ва ҳар бир қўл сиқиб кўришишни қалбингизга жо қилинг. Бу нарса кунингизнинг кўнгилдагидек ўтишига ва ўзингизни ва бошқаларни қадрлаш ҳисларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Сизни нотўғри тушунишларидан қўрқманг, ўз душманларингиз ҳақида ўйлашга бир дақиқа ҳам ўйлашга вақт ажратманг. Нима қилмоқчи эканлигингиз ҳақида ақл билан қатъий қарор қабул қилинг. Табассум қилиш сиздан кўп нарсани талаб қилмайди, аммо кўп нарса беради.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top