3:22

Далда бериш 3 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. Ибронийларга мактубда қўлланган “далда бериш” сўзининг негизи Юҳанно Хушхабари 14–15 боблардаги Муқаддас Руҳ амалини тасвирловчи сўз билан бир хил. Муаллиф бундай хулосага келади: “бошқаларга далда берганимизда, Худо оиласида Муқаддас Руҳ қилган нарсага жудаям яқин нарсани эслатувчи ишни амалга оширамиз”. Инжилнинг бошқа бир машҳур таълимотчиларидан бири бу фикрни тасдиқлайди: “Далда бериш ва юпатиш — энг олийжаноб инсоний қарздир…. Жонбоз устига бир челак совуқ сув қуйиш жуда осон, унинг руҳини тушириш осон. Бошқалар ҳафсаласини пир қилувчи, шахтини қайтарувчи одамлар билан дунё тўла, лекин бизнинг масиҳийча бурчимиз — бир-бирига далда беришдир. Қанчалар кўп ҳолларда мақтовлар ёки раҳматлар, тан олиш ёки рағбатлантиришлар одамнинг ёвузликка қарши чиқишига ёрдам берган”. Қамоқдаги масиҳийлар тарихида доимо далда борасида гапирилади. Қамоқларда ёки лагерларда масиҳийлар имондаги биродарлари ва опа–сингилларини учратишини эшитиш қандайин қувончли. Худонинг фарзандларидан иккитаси ёки учтаси жамоада бирга вақт ўтказиши мумкинлигини билиш қандай қувончли. Валентина Савельева мамлакатга масиҳийча адабиёт киритгани учун совет лагерларида беш йил ўтирди. Лагерда ҳаёт шароити жуда оғир эди, у Худо унинг ибодатига қандай жавоб берганини айтиб беради: “Худо менинг муҳтожлигимни кўрди ва Ўз марҳамати ила Наташа исмли масиҳий опани юборди… Худованд энг мушкул вазиятда менга далда бериш ва енгиллатиш учун уни юборди. Биз биргаликда кўп ибодат қилдик ва доимо бир-биримизни қўллашга ҳаракат қилдик. Кечалари лагердан ташқарида, очиқ осмон тагида учрашганларимизни эслайман. Биз у ерда узоқ вақт қола олмасдик, чунки ҳарорат кўпинча минус қирқ градусдан пастга ошиб кетарди ва ишчи этикларимиз бизни исита олмас эди. Биз бир неча дақиқа қўшиқ айтар ва ибодат қилардик, кейин эса озроқ исиниш учун баракка қайтардик ва яна кўчада учрашардик. Баъзан сукут ила туриб қолардик ва шунчаки осмонга тикилардик. Баъзида мен бир нарсани: Худованд шошилиб, мени Ўзига олиб кетишини, — истардим. Лекин, Наташа мени янги куч билан тўлдирарди. У ҳаётимга кучли ва ижобий таъсир ўтказди. Кўпинча мен Худо уни бу лагерга фақат мен учун юборганини ўйлаб қолардим”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top