MP3

Хабаккук китоби Наҳум пайғамбар китобидан кейинги ўринда туради. Агар маълум бўлса, Эски Аҳднинг охирги қисмларидан Амос, Мика, Юнус, Ободиё, Хўшея, Зафаниё деган пайғамбарларнинг китоблари ўрин олган. Ҳабаккук китоби уч бобдан иборат холос. Бу уч боб ичидан пайғамбар ва унинг шахсий ҳаёти ҳақида кўп нарса билиб олишимиз маҳол. Шундай бўлса ҳам, биз шу уч боб ичидан мумкин қадар Хабаккукнинг яшаган даври ва унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар олишга ҳаракат қиламиз. Ҳабаккук пайғамбарнинг яшаш даври 625 йилдан 606 ёки 607 йиллар оралиғига тўғри келади. Бу пайтлар Ëҳуёқим ҳукмронлигининг бошланишига тўғри келади. Қуйида шу пайтларда қандай воқеалар бўлгани ҳақида қисқача маълумот берамиз:

Эрамиздан аввалги 639 йилдан то 608 йилгача Йўшиё ҳукмронлик қилган. У буюк реформалар ўрнатган. Софониянинг яшаган даври ҳам шу пайтга тўғри келади.

Эрамиздан аввалги 626 Ассирига Скифларнинг ҳужумидан бутунлай кучсизланиб қолди.

Эрамиздан аввалги 625 йилда Бобил Ассириядан ажралиб, ўзининг мустақиллигини эълон қилди.

Эрамиздан аввалги 608 йилда Йохухоз Исроилда уч ойгина ҳукмронлик қилиб, сўнг Мисрга олиб кетилган.

Эрамиздан аввалги 608 то 597 йилгача Йўаш Исроил давлатини бошқариб, турли қонунсизликлар қилди. Бу даврда Ҳабаккук пайғамбар ҳам яшаган.

Эрамиздан аввалги 607 дан то Масиҳ туғиладиган пайтгача Бобилликлар Найнаво шаҳрини вайрон қилишди.

606 йилдан то Масиҳ туғиладиган пайтгача Бобилликлар Кархемисда Мисрликларни мағлуб қилишди.

597 йилдан то 586 йилгача Саддуқийлар ҳукмронлиги. Кучсиз ва қонунсиз шоҳни Бобилга олиб кетишади.

586 йилдан то Масиҳ туғиладиган пайтгача Қуддус ёниб кул бўлган ва ер бўм-бўш бўлиб қолган эди.

Агар Ҳабаккук китобига кўз ташлаган бўлсангиз, унинг биринчи боби, Худога қилган арзи билан бошланади. Ҳабаккук пайғабар Худога арз қилади. У Худога: «Нега энди Худонинг халқи ўзидан ҳам гуноҳкорроқ бўлган бошқа бир халқ томонидан жабр кўриши керак», дейди. У бунда ҳеч қандай адолатни кўрмайди. Худо унга Халдейлар армиясининг босқинларидан ўз режаси борлигини айтади.

Сиз Ҳабаккук китобини ўқисангиз, унинг арз-додидан, сўзларидан қанчалик ҳақиқатпарвар бўлганини билиб оласиз. У атрофида бўлаётган, ёт халқларнинг қонунсиз ишларига жим қараб туролмайди. Нега энди Худонинг халқи бошқа бир гуноҳкор халқ қўлида азоб чекиши керак, дея қийналади.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Ҳаваккук яна Худога арз қилади. Бу сафар у Исроил халқи қилган гуноҳлари учун жазога муносиб деб тан олади, бироқ бундан буёғига нима қилишни биламайди. Шунда Худо унга бошқа халқларнинг қонини ичган Халдейлар бир кун келиб қусажакларини, бу халқ бутунлай йўқ бўлиб кетишини, Худонинг халқи эса дунёни эгаллашини айтади. У шундай дейди: «Имонли имони туфайли омон бўлур.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top