3:28

Бола кўтаришни биласизми?

MP3

Бугунги кунда оналар ҳам оталар ҳам бола кўтариш ҳақида кўп ҳам ўйлаб кўришмайди. Дастлаб она бўлган аёл ҳам ота бўлган эркак ҳам жажжигина вужудни бир амаллаб, қўрқа-писа қўлларидан келганча кўтариб кўришади. Қўллари янги инсоннинг кичик вужудига ўргангач, кўтаришнинг қийин эмаслигини англашади. Аммо ростдан ҳам шундаймикан? Бола кўтариш ҳақида ўйлаб кўришга сабаб йўқми? Ҳомиладор бўлган аёлга дастлаб йўргаклаш техникаси қўғирчоқда ёки чақалоқда кўрсатилади. Бу сабоқ бўлажак онага ёки эндигина она бўлган аёлга онаси, опаси ёки қайнонаси томонидан берилади. Бир икки марта йўргаклаш қийиндек туюлсада, бора бора бунга ҳам ўрганиб қолишади.

Бироқ бугунги ёш оналар болани мутлақо йўргакламасликни маъқул кўрадилар. Баъзи докторларнинг ҳам фикри шундай. Аммо бир нарсани унутмаслик лозим. Эндигина дунёга келган чақалоққа кийимчалар кийдириб, кўтариш қийин. У ҳали бошини ҳам, ўз танасини ҳам кўтара олмайди. Шу боисдан, болакай бир оз катта бўлгунга қадар йўргакланса мақсадга мувофиқ бўлади. Болага ҳам, ота-онага ҳам кўтаришга қулай бўлади. Болани кўтараётганда унинг боши онанинг чап тирсак бўғинига қўйилади, она билаги боланинг елкасидан ўтиб, кафтлари билан болани тирсагигача ушлайди ва бағрига босади. Болани кўтаришдан унга, яқинлашишдан олдин, ота-ҳам она ҳам гигиеник талабларга риоя қилиши лозим. Янги туғилган чақалоқни ювилмаган қўллар билан, тоза кийимларсиз кўтариш, бағрига босиш тўғри эмас. Ота ва онанинг қўллари тоза, иссиқ, қуруқ, тирноқлари олинган, тақинчоқлар ечилган бўлиши керак.

Кейинчалик бола 5-6 ойлик бўлганда ҳам, болани аввалгидек бўлмаса ҳам эҳтиёткорлик кўтариш, кўтараётганда турли хил ортиқча ҳаракатлар қилмаслик, болани силтаб кўтармаслик, бир қўлидан ёки икки қўлидан тортиб судрамаслик, керак. Ëш ота-оналар бола кўтаришнинг антиқа усулларини ўйлаб топишган. Боланинг қорнидан ушлаб ўзига тескари қилиб кўтариш, ёнбошига кўтариб олиш ва ҳокозо. Бундай кўтаришда боланинг қорни эзилиб қолади. Агар чақалоқлар организми ҳақида яхши билсангиз, унинг ички аъзолари туғилганидан кейин ҳам ривожланишда бўлади. Энг муҳими унинг нафақат ташқи аъзолари балки ички аъзолари ҳам нозик ва парваришга муҳтож бўлади. Шунинг учун ҳам болани қорнидан ушлаб, ўзига тескари қилиб кўтариш, чақалоқни қийнаб қўяди.

Бундай усулда кўтариш айниқса бола овқатланганидан кейин хатарлидир. Ота-онанинг болани кўтаришидан мақсад унга ўз меҳрларини кўрсатиш ва ҳис қилишига ёрдам беришдир. Кичкина чақалоқлар ота-оналарининг меҳрини уларнинг ҳароратидан, тегишидан ва мулойим овозларидан англайдилар. Чақалоқ кўтаришнинг энг тўғри йўли уни елкасидан ва пастидан тутиб бағрига босишдир. Чақалоқ бу ҳолатда онанинг иссиқ тафтини, муҳаббатини яхшироқ ҳис қилади. Йиғлаётган бўлса тинчланади. Оталар имкон қадар фарзандлари кичик ёшдалигида қалтис ҳаракатлар қилмаслиги лозим. Болакайларни елкасига қўйиб кўтаришни яхшиси улар 1,5-2 ёшга кирганларида бошлашлари керак. Бу пайтда бола ўтиришни, тик туришни анча ўргани болган бўлади. Болани кўтариш орқали ота-она билан фарзанд ўртасида илиқ муносабат тикланади. www.najot.com сайти сизларни оилавий борадаги ҳамма мавзулар билан таништиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top