3:06

Қани сенинг Масиҳинг?

MP3

Бу воқеа 1980 йилда Эфиопияда содир бўлган. Бу Сеҳай Толессанинг гувоҳлиги. Унинг ўзи бу воқеа ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Улар менинг қўлларимни боғлаб, тиз чўкдиришди. Кейин эса оёғимни ҳам арқонлар билан боғлаб оёғимни осмондан қилиб осиб қўйишди. Улар оғзимга кир латталарни тиқиб қўйишди. Бу латтанинг бадбўйлигидан кўнглиб озиб, хушимдан кетаёздим. Улар қўлига илинган нарсалар, таёқ., темир ва қиррали тошлар билан ура кетишди. Суякларим синган ва танамдан лаҳта-лаҳта гўштлар осилиб турарди. Кейин эса мени қўл оёқларимни ечиб, шиша синиқлари устидан югуришга мажбур қилишди.

Кейинги куни эса мени 62 кишига мўлжалланган қамоқхона камерасига жойлаштиришди.

Бу хонада маҳбуслар шунчалик кўплигидан, ўтиришга жой йўқ эди. Ҳамма маҳбуслар тик туришарди. Менинг аҳволим шундай ёмон эдики, ҳатто оёғимда ҳам туролмасдим. Суякларим синган, бутун аъзойи баданимдан гўштларим титилиб, қон оқарди. Бунинг устига хона қоронғи ва нафас олишга ҳаво етишмасди. Маҳбуслар ўз эҳтиёжларини қондириши ҳақида-ку гапирмасам ҳам бўлади. У хонада фақатгина биттагина тешик бўлиб, у нарса хожат вазифасини ўтар эди. Аммо ҳеч ким у ерга боришга улгурмасди. Шу хонадаги маҳбусларнинг ҳаммаси бир бирига тиқилиб, суянганча, тик туриб ухлашарди. У ёқ, бу ёққа бурилишнинг ҳам иложи йўқ эди.»

Сеҳайнинг жароҳатларидан қон оқар, бироқ бу ерда ҳеч қандай дори, дармоннинг ўзи йўқ эди.

У ҳатто пиёлани ҳам ушлай олмас, шунинг учун бошқалар унга сувини ичириб қўйишарди.

Сеҳай Толессани Эфиопия коммунистлари Исо Масиҳга ишонгани учун азоблашди. У бу хонада бир йилдан кўпроқ вақт сақланди. Ҳаммаси бўлиб у қамоқхонада 10 йил азоб чекди. Шунча узоқ вақт қоронғиликда бўлгани учун у кўз нуридан ажралди. Ҳар сафар Эфиопия Коммунистлари уни азоблашар экан, унинг устидан кулиб масхара қилишар ва: «Қани сенинг севувчи Масиҳинг. У сени бизнинг қўлимиздан қутқариб кўрсин-чи?»

Аммо Сеҳай уни азоблашаётганларнинг қалбан кўрлигига ачинарди. Чунки унинг ўзи Худо ҳар доим у билан бирга эканини қалбан ҳис қиларди.

У сон-саноқсиз, хўрликларга, азобларга чидар экан, ҳаёлан уни азоблаётганларга шундай дерди: «Масиҳ шу ерда, ахлатга тўлиб ётган мана шу камерада, мен билан мени хўрлашаётганлар орасида. У Само шоҳи бўлишига қарамай, мен билан бирга қамоқхонада азоб чекаяпти.»

У кўп марта Эфиопия коммунистлари томонидан тахқирланди, азобланди, турли азобларни чекди. Бироқ Худованд уни мўъжизавий тарзда тирик қолдирди. Унинг жароҳатлари битиб кетган, суяклари яна асл ҳолига қайтган бўлса-да, қамоқхонадаги қоронғилик, кўзларини кўр қилиб қўйган эди. Шундай бўлса ҳам, у Масиҳга хизмат қилишда давом этмоқда.

Эрамизнинг 202 йилида Шимолий Африканинг Картеж деган ерида шаҳид бўлган Фелисита шундай дейди: «Мен азобланаётганим учун азобдаман, бироқ бу азоблардан кейин бир Зот мен учун азоб чекади, чунки мен У учун азоб чекмоқдаман.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top