3:19

Ëлғонлар

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Сиз умрингиз давомида неча марта ёлғон гапиргансиз? Сизнинг ёлғон гапиришингизни фарзандингиз биладими? Нега бундай деётганимизни англаган бўлсангиз керак. Болалар ёлғон гапиришни асосан, биз катталардан ўрганади. Машхур француз педагоги Андре Берже болалардаги ёлғонни учта турга ажратади: биринчиси – ихтиёрсиз, иккинчиси – ярим тушуниб ва учинчиси – онгли равишда. Биринчи ихтиёрсиз ёлғон – реал хаётни ҳаёллар билан қориштириб юборадиган кичик ёшдаги болаларга хосдир. Бу ёлғон уларнинг мавжудлик ҳақидаги нотўғри таассуротлари хисобланади. Иккинчи ярим тушуниб қилинган ёлғон – бир қатор ифодаларда ижодий ёлғон хисобланади. Бу бола ишонадиган ва ишонмайдиган фантастик тўқимадир.

Ич-ичидан нотўғри гапираётнини билиб туради, унга берилиб кетиб, сўзларидан сархуш бўлади. Ўзини тўхтата олмай, чўпчакларини тўқишда давом этади. Бунда болалар гўёки суҳбатдошини алдайдилар, аслида улар шунчаки ўзлари билан ўзлари гаплашадилар. Болалар ўзлари учун янги бўлган нутқ санъатини бажонидил ўрганадилар ва ўз нутқларини тинглаш учун ҳам мақсадсиз гапларни гапирадилар.

Энг хавфли ва оғир ёлғон – онгли ёлғондир, чунки у ўз мақсадини амалга ошириш учунгина ёлғон ишлатади. Бундай вазиятда бола қизғанчиқлиги, такаббурлиги, қаттиқ танбеҳ ва жазодан қўрққани учун ёлғон гапиради.

Ихтиёрсиз гапирилган ёлғон вақт ўтиб,бола катта бўлгач, ўтиб кетиши мумкин. Фақатгина катталар уларнинг майда ёлғонлрини қўллаб – қувватламасдан тўғри йўл кўрсатсаларгина, мақсадга эришиш мумкин.

Иккинчиси ярим тушуниб айтилган ёлғон болада узоқ вақт сақланиб қолиши ва ёши улғайса ҳам, барҳам топмаслиги мумкин. Катталар болаларнинг беўхшов тўқималарини мароқ билан тинглаб, — Менинг боламда шундай фантазия борки, у шундай катта қизиқиш билан эртак тўқийди ва бизга айтиб беради, — дейди ва уларни ўзлари сезмаган холда гапдонга айлантириб қўядилар. Кўпинча бундай катталар болаларга салбий таъсир кўрсатади. Ҳаммага маълумки, аксарият ҳолларда катталар болаларнинг олдида ёлғон гапиради, болалардан эса фақат ва фақат хақиқатни рост сўзлашни талаб қиладилар. Кейин эса: «Менинг болам бунча ёлғончи бўлмаса?!», — дея нолишади. «Мен уйда йўқман», — дейди. Аслида эса уйда.

Бола бирор нарса олиб беринг дея хархаша қилганда «Пулим йўқ», — дейди. Бола онаси ҳозиргина пулни қутичага солиб қўйганини кўрган. Бола онасининг нимага бор ҳақиқатни айтмаганини ва нимага у ёки бу нарсани айтиш мумкин эмаслигини тушунмайди. Бундай пайтда ёлғон ўрнига рост гапиргани учун жазо олганлиги сабабли ёлғон билан ҳақиқатнинг фойда-зарарини фаҳмлай бошлайди. У онгли равишда, қатъий ишонч билан алдайди. Агар тақдир унинг бахтига унга тўлиқ ишониши мумкин бўлган одамни йўлиқтирмаса, бутун умри давомида ашаддий ёлғончилигича қолиб кетади.

Ëлғонларнинг турларини билиб олдингиз. Демак боланинг ёлғонига унчалик катта фожеа деб қарамаслик керак. Шундай бўлса, унинг нима учун ёлғон гапираётганини аниқлаштириб олиш зарур. Болага буюм сифатида эмас, шахс сифатида қаранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top