3:29

Зиддиятларни ҳал қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Кўпинча, эр-хотинлар ўзаро муносабатларида бир нарсани унутиб қўйишади: муносабатни барбод қилишдан кўра, зиддиятни бартараф қилиш афзалроқдир. Албатта, зиддиятни бартараф қилишдан кўра, ҳаммасидан воз кечиб кетиш анча осон. Лекин қатъий туришнинг мукофоти шуки, ҳар гал зиддиятни бартараф қилганингизда, шахс сифатида ривожланиб борасиз, келажакда учрайдиган муқаррар зиддиятларни бартараф қила оладиган бўласиз. Баъзан биз муносабатлар Худонинг илк режасининг бир қисми эканини унутиб қўямиз. Ибтидо китобида Худо шундай деган: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”. Ишончим комилки, Худо бу ерда фақат эр-хотинлик муносабатлари ҳақида гапирмаган. Биз ёлғиз бўлиш учун эмас, балки бошқа инсонлар билан муносабат қилиш учун яратилганмиз.

Narrator 2 Муносабатларда Худо биз учун мақсад қилган иноятни ҳис қилиш учун ҳаётимиздаги сохта доноликка қарши туришимиз ва зиддиятларни бартараф қилишимиз керак. Бугунги кунда сизни ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга ва “ҳаммасини ўзингиз истаганингиздек қилишга” ундашмоқда. “Нима бўла олсанг, бўл!” шиори остида ҳарбий хизматга даъват қилишмоқда; бошқа реклама шиори эса “Сиз бугун дам олишга муносиб” эканингизни ёдингизга солади. Бизнинг маданиятимиз муносабатларимизга эмас, балки бизга, шахсга қаратилган. Биздаги “мен” бошқалардан устун бўлиши бизга узоқ муддатли муносабатлар ўрнатишни ва зиддиятларни бартараф қилишни ўргатмайдиган “мен биринчиман” деган фалсафанинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Агар сиз учун ғалаба биринчи ўринда турса, бир қанча шахсий мақсадларингизга эришишингиз мумкин, лекин бунинг учун муносабатларингизни қурбон қилишингизга тўғри келади, чунки муносабатлар ғалаба билан эмас, ён бериш билан қурилади.

Narrator 1 Шунинг учун, яқин ва тўлақонли муносабатларга эришишни истасак, маданиятимиздан устунроқ бўлишимиз лозим. Буни Масиҳ орқали қила олишимизга ишончим комил. Бир марта бўлса ҳам зиддиятларни бартараф қилганингиздан кейин ўзингизда қониқиш ҳис қилганмисиз? Агар шундай бўлса, зиддиятлардан ҳам фойда бор, деган фикрга қўшиласиз. Худо менинг бошқа одамлар билан бўлган зиддиятларимдан фойдалангани учун мен Муқаддас Руҳнинг қўлида янада ўткирроқ, янада фойдалироқ қуролга айланганимни биламан. Ҳикматлар китоби 27:17 – оят бизга “Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини” деб ўргатади. Зиддиятлар натижасида мен бошқаларнинг хафачиликларига ҳамда ҳис-туйғуларига нисбатан анча кўнгилчан инсонга айландим. Римликларга мактубининг 5:3-4 – оятларига кўра, синовлар сабр-тоқат ва қатъият ҳосил қилади.

Narrator 2 Бу ҳислатларни ривожлантириш учун Худо ҳаётимдаги зиддиятлардан фойдаланади. Биз эса, аксинча, зиддиятларга нисбатан турли салбий жавоблар қайтаришга ҳаракат қиламиз. Буларнинг айримларини ўрганиб чиқиб, зиддиятларни ва уларнинг оқибатларини қандай бартараф қилишни яхшироқ англаб етадиган бўласиз. Муаммо ёки зиддиятни тан олишни билмаслик. Мен буни “ҳаммаси яхши” синдроми деб атадим. Зиддиятнинг объекти бўлган шахс ёки нарса инкор қилинади ва зиддият шунчаки аҳамиятсиз бўлиб қолади. Қарорнинг фойдаси. Зиддият “тинчгина ўтиб кетади”. Сиз у ҳақда гапирмайсиз ва яширинасиз, зиддиятнинг манбаидан ёки унга сабабчи бўлган одамдан қочасиз. Агар атрофингизга эътибор билан қарасангиз, деярли ҳамма шундай қилишини кўрасиз. Аммо бунинг аксини қилиб, зиддиятни бартараф қилишганида эди, дилхираликлар ва нафрат камайган бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top