3:15

Учувчининг йўли 2 қисм

MP3

Мен учувчи бўлишга қарор қилган ёш масиҳийлар учун компас стрелкаси бўлишни истайман

Ассалому алайкум. Бу суҳбатимиз яна ўша сиз билган учувчи ҳақида бўлади. Ўтган сафар унинг қандай имонга келгани ҳақида эшитдингиз. Бугун эса учувчилик касбида қандай муаммолар ва бу муаммоларга Худонинг ёрдами ҳақида эшитасиз. Келин унинг ўзидан эшитайлик: «Учувчи самолётни бошқарадиган одам. Кўпинча ёш йигитлар икки сабабга кўра учувчилик касбини танлайдилар. Биринчиси бу учишга ҳавас бўлса, иккинчиси учувчиларнинг маоши кўплиги ҳақидаги гап-сўзлар. Учувчи бўлишни истаганлардан бир нечта нарсалар талаб этилади. Биринчиси жисмоний тайёргарлик. Сиз қанчалик яхши ўқиманг, агар соғлиғингиз жойида бўлмаса, учувчи бўлолмайсиз.

Худонинг фарзандлари ўз ичига ёмон нарсаларни киритмаслик кераклигини биласиз. Учувчи ҳам шундай. У ичмаслиги, чекмаслиги ва доимо кўз нурини эҳтиёт қилиши керак. Иккинчи талаб бу Худодан берилган қобилият. Агар чиндан ҳам учувчи бўлишни истасангиз, Худонинг хоҳиши ва иродасини билишингиз керак. Худо сизга шундай иқтидор берганми? Фақат ўз истагимиз ва ҳаракатларимиз билангина учувчи бўлиб қолмаймиз. Худо инсонларни ерда юриш учун яратган. Самода учиш учун бутунлай бошқа, Худодан берилган ҳиссиёт бўлиши керак. Ундан ташқари етарлича билим ва тажриба керак бўлади. Бундан ҳам муҳимроғи – сиз учун Худонинг режаси. Ҳайрий учувчиларнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Улар йилнинг кўп қисмини казармада ўтказишга мажбур.

Ҳарбий учувчилар 24 соат давомида ўз туйғуларини назорат қила билишлари шарт. Чунки учиш вақти тунга ёки оғир бир ҳолатларга тўғри келиб қолиши мумкин. Ҳарбий учувчилар кўп вақтини оилалари билан бирга эмас, ҳарбий қисмларда ўтказишига тўғри келади. Бундай ҳолатларда киши ниҳоятда толиқади. Уларнинг ҳаёти қандай бўлишини мен яхши биламан. Бир куни шундай воқеа рўй берганди. Мен жонажон бувимнинг оғир аҳволда касалхонага тушиб қолганини, яшашига умид қолмагани ҳақида эшитдим. Шундай бўлсада, уйга кетолмасдим. Шу тунда менга учишга буйруқ берилди. Бирга машқ қилган шеригим билан учадиган бўлдик. У менинг аҳволимдан бехабар турли, беъмани нарсалар ҳақида тинмай гапирарди. Кўтарилганимиздан то қўнгунимизга қадар, у гапиришдан тўхтамади. Қўнганимиздан сўнг: «Нима, бундай нарсаларга хушинг йўқми, дейман. Хоҳласанг ўргатаман», — деди.

Унинг охирги гапи менинг сабр-косамни тўлдириб юборди. Мен ўзимни тутолмай, унга мушт туширдим. У нима сабабдан бундай қилаётганимни тушунмади. У ҳам жавоб қайтарди. Казармада, бизни суд қилишди. Мен ўзимни тута олмаганим учун жазоландим. Бир ўзим қолиб, бўлган воқеани таҳлил қилдим. Мен хато қилгандим. Бу пайтда менга қанчалик оғир бўлмасин, бувимнинг аҳволини Худонинг қўлига топширишим керак эди. Ўйлаб кўрсам, бу қийинчиликни Худонинг қўлига топшира олмабман. Агар Худога топширган бўлганимда бундалик асабийлашмаган ва шеригимга мушт туширмаган бўлардим. Унинг бемаъни сўзларига ҳам чидай олган бўлардим. Бошқа одамлар ҳам ўз туйғуларини жиловлашни билишлари шарт, аммо учувчи учун бу муҳим нарса эканлигини Худо менга ўргатди.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top