3:48

Имоннинг синалиши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун бизга жуда яқин бўлган бир биродар опамизнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Худо Ўз сўзида садоқатли эканини ҳар биримиз ҳаётимиз давомида Худо билан бирга яқин муносабатда бўлиш орқали билиб олганмиз. Мен эса буни яқинда бошладим, деб гувоҳлигини бошлайди опамиз. “Мен жуда яқинда Худо билан яқин муносабатда бўлишни бошладим. Унинг менга бўлган инояти, чексиз раҳм-шафқати ва севгиси шундай қилишимга сабаб бўлди. Бошида бу курсни ўқиш ўқимаслигимни билмадим, аммо турмуш ўртоғимнинг далдаси билан, автомобил бошқариш курсида ўқишга қарор қилдим. Албатта унинг тўлови ҳам кам пул эмас эди. Ўқишни бошладим. Ўқиш давомида Худованд техника ва шунга алоқадор нарсаларни тушунишимга ёрдам берди. Ички имтихонлардан ҳам яхши ўтдим. Тестдан ва амалий автомобилни бошқариш имтиҳонидан ҳам яхши ўтдим.

Narrator 2 Шундан сўнг, ўзимга бўлган ишончим ортди. Асосий имтиҳондан ҳам жуда яхши ўтиб оламан, деб ўйладим. Имтиҳон кунлари яқинлашаётганда, гуруҳимдагиларнинг кўпчилиги, имтиҳондан осонгина ўтиб олиш учун пул йиғишаётганини айтишди. Мен пул бермай ўзим ўтишга қарор қилдим. Мен ўз кучим билан ўтаман, деб ўйладим. Шундай қилиб, тестдан ўтадиган кун келди. Имтиҳондан йиқилдим. Жуда ҳам алам қилди. Аммо ички азобимни ташқарига чиқармасликка ҳаракат қилдим. Менга бир ҳафтадан кейин келиб, қайта топширишим мумкинлигини айтишди.Шу ҳафта мен учун жуда ҳам оғир кечди. Аввалроқ ҳайдовчилик лицензиясини олган биродарлардан қандай олганларини сўрадим. Уларнинг бир нечтаси имтиҳон пайтида пул берганларига иқрор бўлишди. Турмуш ўртоғим ва ишҳонамдагилар ҳам пул беришни тинимсиз уқтиришарди. Барибир давлат божини тўлайсан, давлат божини тўласанг, икки – уч баробар қимматга тушиб кетасан, ундан кўра камроқ пул берсанг, ўтказиб юборишади”, дейишди.

Narrator 1 Бу суҳбатлар менга васваса берарди. Улардан чиқиб кета олиш осон эмасди. Айни ўша пайтларда мен имоннинг синалиши ва Худога ишониш ҳақида ўқиётган эдим. Мен Худо билан аҳдлашдим. Нима бўлса ҳам ўзим ҳаракат қиламан, дедим. Иккинчи сафар борганимда тестдан ўтдим, аммо амалий автомобилни бошқариш тестидан йиқилдим. Бу мен учун шармандали ҳолат эди. Худодан ҳам ҳафа бўлдим. “Худо мен тўғри иш қилишни истаяпман, аммо Сен менга ёрдам бермаяпсан, дедим. Бироқ аҳдимдан қайтмасликка Худованд куч берди. Мен енгилган эдим. Қўлимдан ҳеч нарса келмас экан, нима бўлса бўлсин. Агар Худо менинг автомобилни бошқаришимни истамаса, демак бошқармайман. Имтиҳондан учинси сафар ҳам ўтолмасам, демак бу Худонинг истаги эмас экан, деб биламан”, дедим. Учинчи марта борганимда уч баробар кўпроқ бож тўладим. Энди фақат амалий бошқарув имтиҳонидан ўтишим керак эди ҳолос.

Narrator 2 Мен ўзимга ишонмасдим, бироқ Худога тинимсиз ибодат қилардим. Ишонасизми иккала оёғим ҳам педаллар устида тинимсиз қалтирарди. Бундай қалтироқ билан машина бошқариб бўладими? Мен жон жаҳдим билан қалтироғимни босишга уринсам ҳам фойдаси бўлмасди. Асосий гараждан чиқиб, айланалардан ўтдим, тепаликка чиқаётганимда ҳам оёқларим ўзимга бўйсунмасди. Тепаликка қандай чиқиб қандай тушганимни билмайман, аммо чиқиб тушдим. Энди охирги амал машинани иккинчи гаражга қўйиш эди. Бунга ҳам эришдик. Аммо то машинадан тушгунимга қадар оёқларим ўзимга бўйсунмай титрар эди. Мен бошқа пайтлари машина бошқариш амалиётига келганимизда, оёқларимни салгина секинроқ ёки қаттиқроқ боссам машина ҳаракати ўзгарарди. Имтиҳон пайтида эса тинимсиз қалтираган оёқларим билан қандай бошқариб, имтиҳондан ўтганимни билмайман. Ўшанда бу ҳолатни ва унинг оқибатини ҳам тўлиқ Худонинг иродасига топширган эдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top