3:00

Материал ва турмаклар

MP3

Ассалому алайкум. Бизнинг суҳбатларимизни тинглаб бораётган бўлсангиз, қадимда, аниқроғи Муқаддас Калом даврида одамлар қандай кийинганлари, уларнинг кийиниш маданияти бошқаларникидан қандай фарқ қилганлари ҳақида маълумотлар бериб бораяпмиз. Қадимда кийиниш маданияти у қадар юқори бўлмаган бўлсада, баъзи нарсалар бугунги кун замонавий одамини ҳам ҳайратга солиши шубҳасиз.

Аввалги суҳбатимизда биз Эски Ахд давридаги кишилар туниклар ва плашлар кийгани ҳақида маълумот берган эдик. Энди эса бундай кийимларнинг қандай матолардан тикилгани ҳақида батасилроқ маълумотга эга бўласиз. Туниклар ва плашлар баъзида ҳайвон терисидан тикилган. Бироқ бундай кийимларни фақат аҳолининг энг камбағал ва фақир кишилари кийишган.

Ҳайвон терисидан тикилган бўлгани учун бундай кийимлар жуда қўпол ва ғадир-будур бўлган. Пайғамбарлар ҳам шундай кийимларни кийишган. Муқаддас Каломда шундай маълумот бор.

Касал ётган шох ҳайвон териси ёпинган киши ҳақида миш-мишларни эшитгач, у бу одамнинг кимлигини дарҳол англаган. У пайғамбар Илёс эди. Яҳё пайғамбар ҳам Илёс пайғамбар каби хайвон терисидан кийим кийган. Исроилда катта ютуқларга эришган соҳа бу тўқувчилик соҳаси эди. Бу соҳа муҳимликда бошқа давлатлардаги ёзув санъатидан қолишмаган. Оқ рангдаги қўй ёки эчкиларни бошқа эчкилардан алоҳида, уйда сақлашган, шу йўл билан улар жуннинг сифати ва тозалигига эришишган.

Ундан ташқари зиғир матоси ҳам жуда оммабоп саналган. Мисрда зиғр шунчлик кўп етиширилганки, ҳамма зиғир матосидан кийим кийиши мумкин бўлган. Мисрликлар юпқа ва ҳарир матолар тўқишни ҳам билишган.

Қадимги Ахд даврида Исроилликларнинг сочлари деярли кесилмаган. Ҳамма эркакларнинг сочлари узун бўлган. Қадимги қўлёзмаларда руҳонийларнинг сочлари елкасига тушиб турадиган ва соқоллари чиройли қилиб кесилганлиги ҳақида маълумот бор. Ассирияликлар ҳам исроилликларни соқолли ва узун сочли қилиб тасвирлаганлар. Соқолнинг қириб олиниши мотамни билдирган.

Бироқ Янги Ахд даврига келиб ибронийлар ҳам юнонлар ва римликларнинг таъсирида соч — соқолларини калтароқ қилиб кесишга одатланишди. Ҳатто баъзи эркаклар бутунлай соқолларини қириб олиб ташлаган.

Оқ соч эса қарилик аломати бўлиб, ҳурматга сазовор бўлган. Узун сочли эркаклар баъзида сочларини ўриб ҳам олишган. Аста секин сочларини пешона ва қулоқ атрофларини кесишга ўтишди. Аммо ҳеч қачон сочларининг узунлигини кесишмаган. Бу ибронийларда левийлар қонунига кўра таъқиқланган эди.

Рим аёллари сочларини сетка ёрдамида турмаклашган. Бой аёлларнинг бошларидаги сеткалари тилладан бўлган. Бундан бошқа турдаги турмаклар эса фил суягидан ясалган тўғноғичлар билан мустаҳкамланган.

Қадимги аёллар ҳам ўз гўзалликларини ошириш нарсалардан фойдаланишни билишган. Қадимги фаластинда, Миср ва Месопотамияда аёллар кўзларининг атрофларига махсус бўёқ суришган. Бу уларнинг ўша даврда косметикадан фойдаланганини билдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top