3:17

Оёқ кийимлар

MP3

Ассалому алайкум. Ëдингизда бўлса биз сизлар билан ўтган сафар қадимги ахд даврида кийиниш маданияти қандай бўлганлиги ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун эса ўша даврда кишиларнинг оёқ кийими қандай бўлганлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Бироқ бундан олдин кийимларга қисқача тўхталиб ўтсак. Билганингиздай бойлар билан камбағалларнинг кийиниш тартиби турлича бўлган. Камбағаллар турли холатлар учун фақатгина битта кийим кийган бўлса, бойларнинг турли мавсумлар ва уйда, кўчада, дам олишда киядиган кийимлари бўлган. Бойлар кўчага чиқаётиб туникнинг устидан халат илиб олишган. Халатнинг узунлиги тиззагача бўлган. Халатлар албатта турли қимматбахо матолардан бўлган. Қазилмалар чоғида ўша замонда бойлар шойидан халат кийгани маълум бўлган.

Юсуф даврида халатларнинг енги узун, кенг ва турли хил материалларнинг бўлакларидан тикилган. Бундай халатни қабиланинг келгуси оқсоқоли кийган. Ëдингизда бўлса, Ëқуб ўғли Юсуфга шундай халат олиб беради.

Янги Ахд даврида эса «гиматий» иссиқ кийим хисобланган. Гиматийни жунли палто ёки плаш дейиш мумкин. Бу плашлар икки бўлак материалдан тикилган бўлиб, кўпинча уларда оч жигарранг ёки тўқ жигарранг йўллар бўлган. Материални бичиб, елкалари ва четларини тикишган, енги эса очиқ қолган. Очиқ хавода қолишига тўғри келадиган чўпонлар учун гиматийлар жуда қимматбаҳо ва энг керакли буюм хисобланган. Улар гиматийни кўрпа ўрнида ишлатишган.

Камбағал учун эса гиматийга эга бўлиш энг қувончли ходиса эди. Қадимги дунёда энг оммабоп бўлган оёқ кийими бу сандаллар бўлган. Камбағаллар оёқ яланг юришига тўғри келган. Сандал тикиш учун оёқнинг размери кесиб олиниб, унга бир нечта тешиклар тешилган. Тешиклардан эса узун ингичка чарм ўтказилиб оёққа боғланган. Сандалларнинг энг оддий кўриниши мана шундай бўлган. Бунда оёқлар жароҳатланишдан сақланар, сандаллар салқин оёқ кийим хисобланарди. Бироқ бир ёмон томони бундай сандалларда оёқлар тезда чанг бўларди. Бировнинг уйига ёки ибодатхонага киришдан олдин сандалларни ечиш одат бўлган. Удумга кўра ўнг оёқдаги сандални биринчи бўлиб ечишган. Ўз мулкини сотаётган одам ўнг оёғидаги сандалини ечиб, сотиб олаётган харидорга берган.

Бу ўз мулкини унга бераётганидан далолат берарди. Ëдингизда бўлса, Рутнинг бўлажак умр йўлдоши Боз худди шундай қилган эди. Маълумки ибронийлар дам олиш кунига қаттиқ амал қилишган, бироқ дам олиш кунида кимнингдир уйи ёниб кетса, у ердан фақат кийим кечакларни олиб чиқиш мумкин эди. Кўпчиликда кийим у қадар кўп бўлмагани учун, бир марта тикиладиган устки ёки оёқ кийим ҳам узоқ муддатга чидайдиган қилиб тайёрланарди. Кийимларини яхшилаб, зайтун ёғидан тайёрланган совун билан, тез оқар сувда ювишган. Шунда кийимлар тезроқ тоза бўлган. Агар кимдир кийимларини йиртса, бу қаттиқ қайғуга тушганини билдирган. Қадимда бугунгидай махсус тунги кийимлар бўлмаган. Қадимда турли миллатнинг оёқ кийимларида ҳам фарқ бўлган. Римликларнинг оёқ кийимлари анча такомиллашган ва қулайроқ бўлган. Юнонлар сандалининг уч қисми юқорига қараб қайрилган бўлган. Мода жуда секин ўзгарган. www.najot.com Бу сайт бўш вақтингизга мазмун киритади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top