MP3

Ассалому алайкум. Исроил халқи жуда кўп марта Худонинг мўъжизалари-ю, қудратига гувоҳ бўлган. Улар Мисрдан чиқиб, Худо ваъда қилган ерга чўл орқали етиб боргунларига қадар, Худонинг Ўзи уларни кундузи ҳайбатли булут устуни каби, тунда эса ёрқин олов устуни каби бошлаб борган. Худо шунча йил давомида уларни озиқлантирган. Самовий манна берган. Ҳеч бир халқ бундай бахтга мушарраф бўлган эмас. Шунга қарамай, Мусодан кейин халққа бошчилик қилган Исус Навин вафот этгач, халқ гуноҳга ботиб, атрофидаги халқларнинг худоларига сиғина бошлади. Худонинг бундан жахли чиқмаган дейсизми? Албатта жахли чиққан, ўз халқини жазолаш мақсадида бошқа халқларни уларга қарши жангга ундаган. Халқ неча бор, бошқа халқнинг исканжасида қолиб, бир неча йиллаб бегона халқнинг қўлида асир бўлган.

Халқ азобда қолиб, Худога илтижо қилганида, Худо уларга ҳакамларни юборган. Хакамлар халқни озод қилиб, Худога юз буришга ундаган. Одатга кўра ҳакамлар эркак киши бўлган, масалан: Ўтниёл, Эҳуд, Гидеон, Самсон ва бошқалар. Бироқ шундай ҳакамлар орасида биргина аёл кишининг номи тилга олинади. Тилга олинадигина эмас, у ҳақида Муқаддас Каломда ёзилган. Балки ўша даврда бошқа ҳакам аёллар ҳам бўлгандир, бироқ Муқаддас Каломда бу ҳақида маълумотлар йўқ. Фақатгина ҳакам аёл Деборанингина исми бор. Каломда у ҳақида ёзилганларига қараб, Деборанинг зукко, доно, тадбирли, йўлбошчилик қобилиятига эга, бошқаларни ўз ортидан эргаштира оладиган ва сўзини ўтказа оладиган аёллигини англашимиз мумкин.

Дебора Лаппидўт исмли кишининг хотини эди. Ўша даврларда ҳакамлар халқ биладиган маълум бир жойда ўтирарди. Дебора ҳам Эфрайим қирларидаги маълум бир пальма дарахти тагида ўтирарди. Эфрайим қирлари эса Рама ва Байтил шаҳарлари ўртасида жойлашган, бўлиб, Эфрайим, Манаше, Дан, Бенямин, Рубен ва бошқа қабиладаги кишилар ҳам жанжалли масалаларда Деборанинг олдига келишлари мумкин эди. Аёл киши экак кишидан бир поғона пастроқда туриши керак деган тушунча, ўшанда ҳам мавжуд бўлган. Бироқ Худо Деборани шунчалик юксалтирганки, ўша даврда эркаклар баъзи масалаларга ечим топишда, Деборадан маслаҳат сўраб келишган. Худо Деборани исроил халқига ҳакам қилиб тайинлагани бекорга бўлмаса керак. У Ўз халқининг кўзларини очиш учун, турли йўлларни ўйлаб топган.

Хар-хил ҳакамларни берган. Балки аёл кишининг ақл-заковати орқали, исроил оқсоқоллари ва эркакларининг кўзларини очиб қўймоқчи бўлгандир. Балки бу билан аёл киши ҳам Худонинг назарида паст эмаслигини билдиргандир. Буниси бизга маълум эмас. Фақат шу нарса аниқки, Худо Деборани ҳакамликка танлаган экан, у шунга мос келадиган номзод бўлган деб ўйлаймиз. Худога қаттиқ ишонадиган, юрагида халқига нисбатан кучли севги бўлган, қатъиятли, Худога содиқ аёл бўлгани аниқ. Айнан шу сифатлари учун халқ уни ҳурмат қилган бўлса ажаб эмас. Дебора лашкарбоши Барақни душманга қарши жангга чорлайди. Муқаддас Каломдаги Дебора ва Барақнинг суҳбатидан, Деборанинг башорат қилиш қобилияти борлигини ҳам билишимиз мумкин. Барақнинг душман қарши юришида, бу жанг унга шараф келтирмаслигини башорат қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top