3:26

Учинчи мўъжиза

MP3

Ассалому алайкум. Бугун кайфиятингиз жойидами? Бу тонг Муқаддас Каломдан бир оят ёдимга тушди. Мана эшитинг: «…Худога … кечаю кундуз шукрлар айтар эканман, ибодатларимда доимо сени эслаб тураман». Албатта ҳар тонг Худога шукрона айтишни унутмаслигимиз керак. Ҳар бир кунинг бошланиши, яна қуёшнинг уфқдан бош кўтаришини кўришнинг ўзи бир мўъжиза эмасми? Ундан ташқари биз сиз ҳақингида доимо эслаб турамиз. Ибодатларимизда эслаймиз. Шунинг учун тонгда уйғонар экансиз, сизни ибодатларида эслайдиган кишилар борлигини унутманг.

Суҳбатимизни қадимги дунёнинг етти мўъжизасидан учинчиси бўлган Эфес шаҳридаги юнон худоси Артемида ибодатхонаси ҳақида давом эттирамиз. Инсоният пайдо бўлибдики, нимагадир интилади. Ўз яратувчисини излайди.

Ҳақ гап. Одамзод бу изланишлар оқибатида нодонликка бориб, лойдан бут ясаб олади-да шунга сиғинади. Аслида одамзоднинг мавжудлиги Худо ва унинг қудратини намоён этади. Шунинг учун ҳам инсоният эътиқод юзасидан қилган ишлари самимият билан қилинади. Ҳақиқий, Барҳаёт Худони топа олмаганлар ўзлари учун янги худолар ўйлаб топишади. Биз тилга олиб ўтаётган дунё мўъжизаларининг аксарияти ана шу ишларнинг ҳосиласидир.

Кичик Осиёнинг Эфес шаҳридаги юнон худоси Артемида ибодатхонаси қадимги дунё мўъжизаларининг учинчиси ҳисобланади. Бу ибодатхона мармардан ишланган бўлиб, қарийиб, 120 йил давомида қурилган ва милоддан аввалги 550 йилга яқин тугалланган. Кошона ғоят ҳашаматли қилиб безатилган, пештоқига ноёб ҳайкалчалар ишланган.

Эфес шаҳри дедингиз-а. Ҳа мен Эфес шаҳри ҳақида анча мунча маълумотга эгаман. Кичик Осиёдаги шаҳарлар аҳолиси милоддан аввал турли Худоларга сиғинишган. Ҳар бир давлат ҳужумлари ўзи билан бирга эътиқодини ҳам олиб келган. Ўша даврларда бир пайтнинг ўзида бир нечта худоларга сиғиниш урф бўлган. Бироқ милодимизнинг 60 йилларига келиб, Исо Масиҳнинг шогирдлари Кичик Осиёдаги Коринф, Эфес ва бошқа кичик шаҳарчаларга Исо Масиҳнинг нажот берувчи хушхабарини тарғиб қила бошладилар. Ўша пайтдан бошлаб, халқ орасида бутларга бўлган муносабат ўзгариб ҳақиқий, барҳаёт Худони топа бошладилар. Юқорида айтганингиздай, инсоният ўз Яратувчисини излаш асносида нодонлик қилиб, ўзига лойдан бут ясаб олади. Бу жуда тўғри айтилган гап.

Яна инсоният қўли билан бунёдган келган учинчи мўъжизага қайтадиган бўлсак, у не-не машаққатлар билан қурилганига қарамай, ўз номини тарихга муҳрлаш ниятида бўлган ёвуз ва худбин бир шахс томонидан ёндириб юборилади. Бу воқеа милоддан аввалги 356 йилда содир бўлган. Ўша номини тарихга муҳрлашни истаган кимсанинг номи Геростад эди. Кимдир яхши ишлар билан тарихда ном қолдиришни истаса, ёмон ишлар билан ҳам ўз номини тарихда қолдиришни истайдиганлар ҳамиша топилган. Албатта бу ибодатхонани ҳам бутунлигича кўролмаймиз. Аммо археологлар, ва мутахассис олимларнинг изланишлари, натижасида Артемида ибодатхонаси аслида қандай бўлганлиги аниқланган. У жуда нафис, маҳобатли ва ўта ҳашаматли қилиб қурилган. Ўша даврларда инсонлар ўз юракларини ҳақиқий Худога нафис ва покиза қилиб топширганларида, бундай ортиқча уринишларга ҳожат қолмаган бўларди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top