3:20

Мевалар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Серқуёш мамлакатлар доимо ўз мева-чеваларининг тотлилиги, сабзавотларининг хушхўрлиги билан машҳурдир. Мана шу мева-чева ва сабзавотлар инсон организми учун кони фойда. Шунинг учун ҳам мевалар қишин-ёзин дастурхонимиздан узилмаслигини ҳаракатини қиламиз. Бу табиат инъомлари ўз таъми ва тули дармондориларга бойлиги билангина эмас, инсон организмини ҳар хил касалликлардан ҳимоялаши билан ҳам ўта фойдалидир. Шу боис улардан деярли йил бўйи фойдаланиш имкони бор. Улардаги фойдали моддалар таъсири кўпинча дори-дармонлар билан тенглаштирилади. Тиббий дорилар тез ва кучли таъсир этса-да, мевалардаги кўплаб моддаларнинг фойдали хусусияти юқори баҳоланади. Шу боис мевалар антиоксидловчи моддаларга мўллиги жиҳатидан бебаҳодир.

Narrator 2 Антиоксидловчилар – молекуляр кислород билан оксидланишни секинлаштирадиган ёки тўхтатадиган моддалардир. Улар барча тўқима ва ҳужайраларда биологик субстрактнинг ўз-ўзидан оксидланишини бартараф қилиб туради. Бу моддалар организмда касаллик манбаининг юзага келишини бартараф қилишга ёрдам беради. Атеросклероз, хавфли ўсма, диабет, катаракта ва бошқа кўплаб касалликлар ва ниҳоят, организмнинг қариши – булар бари эркин радикаллар, яъни касалликлар манбаининг салбий таъсири оқибатидир. Табиатнинг сархил меваларидан баҳраманд бўлиш орқали кўплаб касалликлардан шифо топиш, аниқроғи уларнинг организмда юзага келиши олдини олиш мумкин. Меваларимиз шунчалик сархил ва ҳар бири ўзига хос шифобахш хусусиятга эга. Шулардан бири олчадир. Тўғриси, бу мевани баъзилар унчалик назарга илмайди. Олча аслида ширин гилосдан кўра фойдалироқ.

Narrator 1 Унинг нордон таъми қон деворининг ўтказувчанлигини камайтирувчи антицианидларга бой. Олча айнан шу моддалар орқали юрак ва томирларни ҳимоялайди. Турли ўсма ривожланишига тўсқинлик қилади, диабет, семиришнинг олдини олади. Айни пайтда артрит ва подагра хасталикларида бўғинлар шамоллашини сусайтиради. Олчадаги антициан таъсири аспирин билан ўхшаш. Бу ҳаммаси эмас. Олча бизнинг биоритмни бошқариб турувчи гормон – мелатонинга бой. Америкалик профессор Рейтер самолётда узоқ учгандан сўнг организм биоритмини меъёрлаштириш учун уйқудан олдин бир стакан олча ейишни тавсия қилади. Бу рецепдан уйқусизликдан безовталанадиган ҳар бир киши фойдаланиши мумкин. Шафтоли мевасида эса қандлар сирасига кирадиган сахароза, кўплаб тана аъзолари, хусусан, мушакларни қувватлантирувчи глюкоза, фруктоза кабилар кўп.

Narrator 2 Ундаги С дармондориси оқсиллар ўзлаштирилишида, бириктирувчи тўқималарни нормал ҳолатда ушлаб туришда ва тикланишида муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, қон томирларининг мустаҳкамлигини оширади, танадаги тўқималар ва аъзоларнинг бир маромда ишлашини таъминлайди, ташқи инфекциядан сақлайди. Ундан ташқари шафтоли меваси шамоллашда асқотади, тиш ва милкларни касалланишдан асрайди. Қон томири мўртлашуви оқибатида инсон атеросклероз, инсульт, хафақон, варикоз тромбофлетит каби дардлар юзага келиши мумкин. Шафтолида В дармондориси ҳам жуда мўл. Асабларни тинчлантирувчи бу дармондори қўл қалтираши, кўриш қобилиятининг пасайиши, терига турли тошмалар тошишига тўсқинлик қилади. Хуллас, мева ейишнинг имкони борида, мўл-кўл еб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top