MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Муқаддас Каломдаги шаҳслар ҳақидаги янги радиосуҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бугун Муқаддас Каломдан энг кичик жой эгаллаган бир шахс Ëбус ҳақида сўз боради. Худованд ҳар қачон илтижоларимизга жавоб беради. Минглаб имонлилар ибодатларига мўъжизавий тарзда жавоб олганлар. Бироқ Муқаддас Каломда баъзан эътиборсиз ўқиб кетиладиган бир жой борки, ўша оятларда ёзилган Ëбуснинг ҳаёти ва илтижоси орқали биз имонлилар бугун ҳам кўп нарса ўргансак бўлади. Ëбус Исроилнинг Худосига илтижо қилди. Муқаддас Каломда Ëбус ҳақида ёзилганларига диққат қилайлик: «Ëбус акаларидан кўра софдил йигит эди.» (1Паралипоменон 4:9) Ëбус Худо учун ҳозирги ҳолатидан кўпроқ аҳамиятли бўлишни ва Худо учун кўпроқ нарса қилишни истаган. Худо эса унинг ибодатига муносиб тақдирлади.

Ëбус қилган ишларига қараб эмас, қилмоқчи бўлган ишлари учун ибодат қиларди. Муқаддас Каломда эслаб ўтилган Ëбус ҳақидаги мана шу кичик парча бизга ва сизга Ëбус ибодатининг буюк ҳақиқатини очиб беради. Ëбус Муқаддас Каломдан Худди Мусо ёки Довуд каби катта ўринни эгалламайди. Бироқ унинг ҳаётидаги кичик ўзгариш, бир неча асрлардан буён имонлиларнинг ҳаётини ҳам ўзгартириб келмоқда. Паралиппоменон китобида Ëбус ҳақида сўз борар экан ундан олдин Яҳуда авлодларининг шажараси санаб ўтилади. «Яҳудо авлодлари Парас, Ҳезрон, Карми, Ҳур, Шобал… » Бу исмлар ҳали бошланиши ундан кейин яна исмлар рўйхати давом этади; «Аҳумай, Ишма, Идбаш, Ҳазелопони, Ануб… » ва ҳокозо Бу китобни ўқир экансиз зерикиб кетасиз, бироқ Муқаддас Каломнинг ўша жойларини диққат билан ўқишда давом этинг. Чунки тўртинчи бобдаги қирқ тўртта исмдан кейин исмлар рўйҳати бирданига бўлиниб, қуйидаги оятлар бошланади:

«Ëбус акаларидан кўра софдилроқ эди, онаси эса «уни оғриқ ичида туғдим» деб унга Ëбус деб исм қўйди. Ва Ëбус Исроилнинг Худосига илтижо қилиб деди: «Эҳ, мени ростдан ҳам баракаласанг эди. Менинг ерларимни кенгайтир, қўлларинг мен билан бирга бўлсин. Бошқаларга озор етказмаслигим учун мени ёвузликдан сақла!» Шундай қилиб Худованд унинг сўраганларини бажо келтирди.» (1 Паралиппеменон 4:9-10). Муқаддас Каломдаги исмлар рўйҳати орасидаги Ëбус ҳақидаги маълумотлар кишини чиндан ҳам жиддий ўйлантиради. Худованд бу инсон ҳақида бекорга эслаб ўтмаган. Ëбус ҳақида ёзилишининг сабаби нимада? Муқаддас Каломни ўқиб у ҳақида шундай фикрга келишимиз мумкин: 1) Бу инсоннинг ҳаёти кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳолатда ёмон бошланган.

2) У жуда ноодатий, бир гапдан иборат ибодат қилган. 3) Унинг ҳаётидаги воқеалар ғайритабиий тарзда яхшиланган. Ëбуснинг оддий ва тўғридан тўғри қилган ибодати унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Ëбуснинг ибодатидаги ҳар бир илтимоси сизнинг ҳам ҳаётингизни ўзгартириб юбориши аниқ. Орамизда кўпгина имонлилар Худодан қандай сўрашни ва қандай олишни билмайдилар. Худо марҳамати ва баракатини мўл-кўл беришни истайди. Унинг фарзандлари ўзларини чеклаган ҳолда яшамасликлари керак. Сиз ҳам худди Ëбус каби Худога: «Мени мўл-кўл баракалагин, оғриқ эмас, фойда келсин, менинг ерларимни кенгайтиргин», деб ибодат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top