3:10

Масиҳнинг қурбонлиги

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шон- шарафлар бўлсин. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимиз орқали яна бир бор Раббимиз Исо Масиҳ бизлар учун нима қилганлиги ҳақида суҳбат олиб борсак. Муқаддас Китоб 1 Коринфияликларга мактубининг 15 боби 3 оятида айтадики:

Исо Масиҳ бизнинг гуноҳларимиз учун ҳалок бўлди. Ҳамма масиҳийлар Фисиҳ байрамида Раббимизнинг ўлими ва қайта тирилиши ҳақида эслаймиз. Аслида ўша пайтда нима содир бўлганлигини ҳаммамиз биламизми? Албатта Раббимизни душманлар тутиб олишди.

Раббимиздан ҳеч қандай айб топиша олмаган бўлсаларда, Уни урдилар ва хақоратлашди. Шундан кейин аскарлар Раббимизни Қуддус шаҳридан ташқарига, яъни Гольгофа деб аталувчи теппалика олиб бордилар.

Шундан кейин ўша ерда Раббимизнинг қўл ва оёқларидан мих билан хочга михлаб қўйишди. Исо Масиҳ олти соат давомида шундайлигича хочда осилиб турди. Тахминан соат эрталабки тўққиздан соат учгача У хочда осилиб турди. Соат ўн иккиларга яқин тушлик пайтида ҳаммаёқ қоронғулик билан қопланди.

Раббимиз Исо бизнинг ўрнимизга хочда ўлди. У инсонлардаги барча гуноҳларни Ўзига олди. Муқаддас Каломнинг 1 Юҳанно китоби 1 боби 7 оятидан биз шундай оятни ўқишимиз мумкин:

“Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади”. Эсингизда бўлса, Раббимиз Исо жон таслим қилишидан олдин “амалга ошди” ва “Ота, Руҳимни қўлларинга топшираман” деган гапларнини айтган эди.

Шу гапларни айтиб Раббимиз ҳалок бўлди. Биронта инсон Уни ўлдира олмас эди. Ҳатто У хоҳласа, хочдан ҳам туша олар эди. Лекин Раббимиз биз инсонлар нажот топишимиз учун ўз жонини Ўз хоҳиши билан қурбон қилди. Энди кимки Раббимизнинг хочда ўлганига ва уч кундан кейин қайта тирилганига ишонса ва ўз гуноҳлари учун Худонинг олдида кечирим сураб тавба қилса, албатта Худо кечирим беради.

Худованд нафақат кечирим беради, У тавба қилган инсонни Ўзининг жаннатига киришга ва У билан бирга бўлишга ҳам ваъда беради. Худо доимо Ўз ваъдасини ўз вақтида бажарган. Азиз тингловчи, ҳозирнинг ўзида оддий сўзлар орқали Худованд олдида гуноҳларингиз учун тавба қилинг. Раббимиз Исо Масиҳ юрагингизга кириб, сизнинг ҳаётингизни бошқаришини сўранг. Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар. Худо ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top