3:21

Аёл ва эркак улар нимани ёқтирмайдилар

MP3

Ассалому алайкум. Аёл ва эркак икки бутунлай бир-бирига ўхшамайдиган мавжудот. Улар худди икки дунё вакилларига ўхшайди. Бири ўта нозик, муносабатлар ва ҳис-туйғуларга кўпроқ эътибор берадиган, иккинчиси эса мутлақо унинг акси. Шунга қарамай, Худо бу икки шахсни бирга қила олади. Шунга қарамай, Худо уларга севги бериб, бир умр бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлай олади. Бироқ улар ўртасидаги фарқ баъзан оилада келишмовчилик чиқишига сабаб бўлади. Мана шу сабабларни билиб олсангиз, келишмовчиликларнинг ҳам олди олинармиди?!

Эҳ, аёллар, аёллар. Уларни тушуниш қийин. Тез-тез атирларини алмаштириб туришади. Ҳа, деганда, туш, лак, лаб бўёғи олишади. Шусиз ҳам ўзлари гўзал-ку?! Ундан ташқари арзимаган нарсалар устида ҳам жанжал чиқаришади. Эркаклар эса бу нарса жанжал қилишга арзимайди деб хисоблаб, бемалол уйқуни уришади. Ҳа, маълумотларга қараганда, эркаклар ухлолмаслик борасида аёллардан кўра камроқ азоб чекар эканлар. Аёлларнинг таъкидлашича, эркаклар энг ноқулай шароитда ҳам ухлай олар эканлар.

Ҳа, эркаклар, жанжалларни аёллардан кўра осонроқ кўтарадилар. Аёллар табиатан ҳис-туйғуга бой бўлгани учун, эркаклар учун арзимас бўлиб кўринган нарсадан, «муаммо» чиқара оладилар. Шунинг оқибатида узоқ вақт қийналиб ҳам юрадилар. Яна эркаклардаги аёлларга ёқмайдиган нарса, оналарини ҳаддан зиёд яхши кўриши. Йўқ, она боланинг муҳаббати жуда ажойиб. Лекин она ноҳақ бўлган тақдирда ҳам хотин дакки эшитади. Аёли онасининг ноҳақлигини айтса, жавоби тайин: «У мени онам». Онаси ноҳақ бўлганида нима қилиш керак?

Мен эркак бўлсам ҳам айтаман. Бундай пайтларда сиз ҳам баъзан ҳимояга муҳтож эканлигингизни кўрсатинг. Баъзида эса ундан олдин шундай денг: «Нима ҳам қилардингиз, у сизнинг онангиз-да!» Ҳар сафар у сизнинг ёнингизни эмас онасининг ёнини олгач, қандай кайфиятда бўлиш мумкин. Албатта иложсизликдан сиқиласиз. Ҳимоя истаб турмуш қурганингиз эрингиз, сизни ҳимоя қилолмаса, нима ҳам қилардингиз? Бу нарса сизнинг кайфиятингизга, ишларингизга ўз таъсирини кўрсатади. Буни эр кўрмаслиги мумкин эмас. У ҳам сизнинг ҳимояга муҳтожлигингизни кўради.

Яна биласизми эрлар армиядаги воқеаларни айтиб беришни хуш кўрадилар. Бу нарса аёл киши учун зерикарли эканини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайдилар. Агар аёл киши бунинг зерикарли эканини билдириб қўйса-чи? Ундай қилманг. Гарчи бу воқеаларни миллион марта эшитган бўлсангиз ҳам, яна тоқат қилиб эшитинг. Баъзида сиз ҳам болалик чоғингиздаги воқеаларни ёдга олишни ёқтирасиз-ку!

Жуда тўғри. Яна эркакларнинг кўпчилиги кир пайпоқлар ва ювуқсиз идишларга осонгина тоқат қила оладилар. Аёллар эса аксинча. Бундай нарса уларнинг асаб торларини чертади. Мана шу нарсалар ҳам келишмовчилик чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Нима ҳам дердик, эркаклар табиатан бундай ишларни қилишга уқувсиз бўладилар. Бироқ тозаликни ёқтирадиган, бунинг уддасидан чиқа оладиган эркаклар ҳам талайгина. Буни оналаридан ўрганган бўлсалар керак. Тозаликка эътиборсиз эрларни қайтадан тарбиялаш қийин. Шундай экан, бир-биримизга чидаб, муҳаббат билан яшашга тўғри келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top