4:00

Ҳосил нишоналари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега ҳаётимизда ҳаёллари бузуқ йигитлар, очиқ-сочиқ кийинадиган қиз-аёллар кўпайиб кетмоқда? Улар бу билан ичларидаги нотўғри экилган уруғларнинг ҳосилини кўрсатаётганларини англайдиларми? Улар ёш бўлганлиги сабабли ўзлари англамаган ҳолда ичларидаги эски табиатининг очлигини ва чанқоқлигини тўйдирадилар. Аммо ота-она сифатида сиз бунга қандай қарайсиз? Сиз фарзандингиз ҳаётига нималарни экдингиз ва экаяпсиз. Эски ўзлигингиздан воз кеча олмай нотўғри уруғларни эксангиз-у, бу нарсаларнинг оқибатлари ҳаётимга ва фарзандларимнинг ҳаётига таъсир қилмайди, десангиз, бу билан ўз-ўзингизни алдаётган бўласиз. Албатта ҳосил дарров келмайди, уни ўриб олишингиз учун бироз вақт керак. Аммо улар албатта келади. Натижасини билмасдан ёки ҳис қилмасдан туриб ҳаётингизни озиқлантира олмайсиз.

Narrator 2 Шундай қилиб, экиш деганда очлик ва ташналикни қондириш англашилади. Павлус нима деди? Буни қилиш билан ҳаётимизга зарар келтирадиган худбин истакларни озиқлантирамиз. Фарзандларингизнинг ўй-ҳаёллари бузиқ бўлишини истаган бўлармидингиз? Дунё фақат пулни тан олади, деб ўйлашларини истармидингиз? Фақат билан ҳамнафас бўлиб, дунёга мос кийинсангиз дунё сизни яхши кўрадими? Ўғлингиз ёки қизингизга замонавий, тор ва васвасага солувчи шим ёки кийимлар кийишини истайдиган ота-она бўлиш билан фарзандларингизга зарар қилиб қўясиз. Ёки ўн уч ёшида ярим яланғоч қилиб кийинтириб қўйиш билан уларнинг ҳаётини бузасиз. Бу билан ўғлингиз ёки қизингизга нимани ўргатяпман, деб ўйлайсиз? Уларнинг бебаҳо ҳаётларини бузяпсиз. Уларга бу таъсир қилмайди, дейсиз. Йўқ, ундай эмас. Фақатгина Худо уларнинг ҳаётига келиб, уларни бундан қутқариши мумкин. Атрофга қаранг, нима учун гиёҳванд моддалар кўпайиб кетган?

Narrator 1 Чунки гиёҳванд моддалар воқеликни унутишга ёрдам беради. Одамлар бундай ҳиссиётга берилиб кетадилар ҳамда ҳаётларида Худо бўлишини истамай қолишади. Кимдир уларга Худо ҳақида гапиришини ҳам истамайдилар. Шундай экан, нима бўлишини уларга биз айтамиз. Мисол учун, гиёҳванд моддалар туфайли бузуқлик келиб чиқади. Бу ҳам ўлимнинг бир тури. Бошқача айтганда, агар баданингизга жирканч касаллик юқса, аста-секин ўлиб борасиз. Яна айтаман, ҳосил тезда етилмайди, бу ҳосил менга таъсир қилмайди, деб ўйлайсиз. Шунақа қиладиган одамларни биламан. Уларга фурсат беринг. Шунчаки бироз вақт беринг. Худога қарши исён қилиб яшашни иложи йўқ. Павлус айтмоқда – алданманглар, ёлғонга ишонманглар. “Ҳа, мен бу нарсаларнинг ҳаммасини қила оламан ва ҳаммаси яхши бўлади. Булар менга зиён етказмайди” деб, Худони лақиллатишга уринманг. Булар албатта сизга зиён етказади. Сизни хонавайрон қилади.

Narrator 2 Шунчаки атрофга назар солиб, бу нарсалар атрофингиздаги инсонларни қандай ҳароб қилаётганига қаранг. Кўпчилик, мен бундан мустасноман, менга буни таъсири йўқ, деб ўйлашади. Худонинг қонунларида мустасно, деган гап йўқ. Каломда ёзилишича, биз ё худбин истакларни қондириш учун ёки бўлмаса Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экамиз. Мисол учун, Каломни ўқисангиз, нима қилаётганингизни билиб оласиз. Бу билан Худонинг Каломини онгингизга ва қалбингизга жо қиласиз. Сиз Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экяпсиз. Ўз гувоҳлигингизни ким биландир бўлишганингизда Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экаётган бўласиз. Қўлингизда Калом ва дафтар билан жамоатга келиб, Худо Каломини тинглаганингизда ва юрагингизни жизиллатган нарсаларни ёзиб олганингизда, нима қилаётган бўласиз? Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экаётган бўласиз. Худонинг Руҳи ҳаётингизда камол топаётган, ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасига яхши таъсир қилаётган бўлади. Демак, сиз абадий ҳаёт деб аталган Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экяпсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top