3:28

Зорафатлик бева аёл

MP3

Бир одам жарликка қулаб тушибди. Тушиб кетаётиб дарахт томирини ушлаб қолишга улгурибди. У бор овози билан ёрдамга чақирибди. Бироқ ҳеч ким унинг овозини эшитмабди. Бирдан кимдир унга: «Қўлингни менга узат» — дебди. У гапираётган одамни кўрмай сўрабди: «Кимсан?» «Мен Худоингман.» «Эй Художон мени бу ердан қутқар?» — деб ёлворибди ҳалиги киши. Худо эса унга жавобан: «Менга ишонасанми?» «Ҳа, ишонаман.» «Ундай бўлса қўлингни қўйиб юбор». У киши эса: «Бошқа кимдир борми, ёрдам беринглар» — деб бақирибди.

Ҳа, суҳбатимизни нима учун бу латифа билан бошлаганингизни биламан. Шундай бўлса ҳам суҳбатимизни Илёс даврида яшаган Зорафат қишлоғилик бева аёл ҳақидаги маълумотлар билан давом эттирамиз. Кўпчилик имонлилар бу воқеани ўқиган бўлса ҳам 3 Шоҳлар 17 боб 8-24 оятларга кўп ҳам эътибор қилмайди. Бу парчага шунчаки Худонинг бир мўъжизаси сифатида қарашади. Худо Илёс пайғамбар орқали бева аёлга марҳамат қилди. Йўқ. Бу парча айнан биз учун ёзилган. Бева аёлнинг қилганлари, имони, ҳаёти бизнинг ҳаётимиз учун ўрнак бўлиши керак.

Бу аёл ҳақида тўлиқ маълумот беришдан олдин, мен сизларга Сидон шаҳри ва унинг ҳолати ҳақида қисқача айтиб ўтсам, шундагина аёлнинг ҳолати ва унинг ҳаётидаги ўзгаришлар сиз тингловчиларга кўпроқ ойдилашган бўларди. Зорафат қишлоғи, Финикия давлатидаги Сидон шаҳридан қарийиб 15 километрча жанубда жойлашган эди. Бу давлат тирик Худога эмас, балки турли хил бутларга сиғинарди. Ундай бўлса қандай қилиб, бу аёл Худонинг одамига ва Исроилнинг Худосига ишонди дерсиз?

Ҳа, бу жуда қизиқ ҳолат. Бироқ Каломда Худо Илёсга шундай дейди: «Тур ўрнингдан! Сидондаги Зорафат шаҳрига бориб, ўша ерда яша. Шу шаҳарда яшайдиган бир бева аёлга амр этдим, у сени боқади». Бундан кўриниб турибдики, аёл бутпараст бўлса ҳам, у билмаган танимаган қандайдир бир тирик Худо унга Илёсни боқишни амр қилди. Бу нарса балки унинг тушида бўлгандир. Балки Худо фаришта орқали унга шу амрни бергандир. Бу ҳақида каломда ҳеч нарса ёзилмаган. Бироқ шуниси маълумки, Илёс ҳам у аёлни шаҳар дарвозаси ёнида ўтин териб юрганида Худо айтган аёл эканини таниган. Аёл ҳам Илёснинг илтимосидан кейин унинг Худо айтган зот эканини танигандир.

Тўхтанг. Ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар сиз ҳам бутпараст бўлганингизда, Илёсни дарҳол Худо айтган одам эканини билмаган бўлардингиз. Илёс унга ичишга сув ва ейишга нон олиб келишни буюрганида, у жуда оғир аҳволда қолган эди. Унинг биргина ўғли бўлиб, уйларида охирги егуликлари қолганди. Шу егуликдан сўнг ейишга бошқа ҳеч нарсалари қолмайди. Кейин эса ўлимларини кутишдан бошқа чора йўқ. У шундай тушкун аҳволда эди. Шунга қарамай, Илёснинг қатъий ва ишонч билан гапиришидан, аҳволлари яхши бўлишига умид қилди.

Қадрли тингловчилар. Афсуски вақтимиз жуда чегараланган. Биз зўр иштиёқ билан бу аёл ҳақида кўп гапирмоқчи эдик. Афсуски бу суҳбатнинг қолганини кейинги сафарга қолдиришга тўғри келади. Сиз албатта суҳбатимиз давомини тингланг. Бева аёлнинг қисматида нималар бўлганини билиб оласиз. У ндан ташқари бу парча бизга катта сабоқ беришига ишонаман. Ҳар биримиз шу аёлдек кучли имон соҳиби бўлайлик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top