3:48

Юханнонинг хизмати

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар.Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали ғойибона учрашиб турганимиздан бағоятда миннадормиз. Микрафон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳаворий Юҳанно Қуддусдан кейин, балки ҳаворий Павлуснинг изидан борган бўлса керак. Ҳаворий Юҳанно Римга келди ва бу ерда Исо Масиҳга бўлган ишончи учун қувғинликка учради. Кейин император Домициан вақтида ҳаворий Юҳанно Патмос оролига сургун қилинди. Бу оролда Исо Масиҳ ҳаворий Юҳаннога жамоатнинг ва бутун одамзоднинг келажагини кўрсатди, шундан кейин у буларнинг барчасини «Ваҳий » китобида баён қилган.

Ҳаворий Юҳанно Патмос оролидаги сургунликдан Эфесга қайтди ва бу ерда умрининг охиригача қолди. Сургунликдан озод бўлгандан кейин Эфес шаҳри унинг фаолият маркази бўлди. У вақтда масиҳий устозлар қаторида ёлғончи устозлар ҳам бор эди. Ҳаворий Юҳанно уларга қарши кураш олиб борган. Исо Масиҳнинг илоҳийлигини рад этувчи таълимот ўша вақтларда ҳам тарқалган эди. Машҳур файласуф Керинф Исо Масиҳ одамзодни оқловчи эмас, балки оддий устоздир деб очиқчасига таълим берарди. Ҳаворий Юҳанно бундай устозларга қарши тинмасдан кураш олиб борарди ва уларни дажжол яъни Масиҳга қаршилар деб атарди.

Ўзининг Эфесда ёзган мактубларида у имонлиларни ёлғончи устозлардан эҳтиёт қилади ва уларни қўллаб-қувватламасликларини, уйларига киритмасликларини маслаҳат беради. Ҳаворий Юҳанно Эфесда яшаб турганда, яқинда жойлашган кичик осиё жамоатларига бориб турарди. Смирнада у ақлли ва алоҳида қобилиятга эга бўлган йигитни топди. Ҳаворий Юҳанно уни Ўзига яқинлаштирди ва Эфесга қайтаётганда, кейинчалик у билан руҳий шуғулланиши учун уни епископга (нозирга) топширди.

Тез орда бу йигит Худовандга мурожжат қилди ва шу асосда епископ унга ишонч бўйича чўмиш ҳақида дарс берди. Епископ ўз вазифамни бажариб бўлдим деб, бу йигитни кузатмай қўйди ва масиҳийлик таълимоти ҳақиқатларини унга ўргатмади. Руҳий тарбиядан узоқлашган йигит, тез орада ёмон одамлар билан танишди ва улар билан дўстлашиб олди. Кейинчалик эса у тинч аҳолини хонавайрон қиладиган қароқчилар тўдасининг бошлиғи бўлди. Ҳаворий Юҳанно Смирнага қайтгандан кейин, епископ билан учрашди ва ундан бу йигит ҳақида сўради.

Епископ эса кўзида ёш билан бу йигит Худо учун ўлганини ва қароқчилар тўдасининг бошлиғи бўлганини айтди. Ҳаворий Юҳанно дарҳол от топиб келишларини талаб қилди ва ўзи ёш йигитни излашга кетди. Тез орда у қароқчилар қўлига тушди, лекин у улардан қўрқмади ва бошлиқларини унга кўрсатишларини айтди. Бошлиқ қарияни кўрганида ундан қоча бошлади. Ҳаворий Юҳанно унинг ортидан югуриб шундай деб қичқирарди: «Ўғлим! Нимага ўз отангдан қочасан? Мен қари ва қуролсизман! Менга раҳминг келсин! …Ўғлим, мендан қўрқма!» Қариянинг овозини эшитган бошлиқ югура олмай тўхтади, қуролини ташлаб, қариянинг оёқлари остида йиқилди ва йиғлаб юборди. Ҳаворий Юҳанно уни ҳақиқий тавбанинг ва адашган одамлар устидан ҳаворийлик севгиси тантанасининг исботи сифатида жамоатга қайтарди. Шундай ишларни амалга ошириш хаммамизга насиб айласин. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top