3:17

Нарсаларни хотирада сақлаш

MP3

Ассалому алайкум. Сиз тўйларда, ёки базмларда камера кўтарган операторни кўрганмисиз? Уларнинг ишлари жуда қизиқ. Бундай одамларнинг ишларини кузатсангиз, хотира ва миянинг ишлаши ҳақида кўп нарсалар билиб оласиз ва ўрганганларингиз сизга жуда асқотади. Масалан, улар тўйда бўладиган воқеаларни бир умрга тасмага жойлайдилар. Тўй эгаси уларнинг бу хизмати учун пул тўлайди. Агар оператор тўйни бошидан охиригача туширса касетаси етмай қолиши ёки вақти чегараланган бўлиши мумкин. Шуни хисобга олган холда оператор тўйдаги энг асосий вазиятларни камерага туширади. Улар жуда зийрак бўлишлари ва энг асосий дақиқаларни, вазиятларни кўздан қочирмасликлари лозим. Оператор асосий воқеаларни унчалик асосий эмасларидан фарқлай билиши ва тасмага тушириши керак. Мана шу билими унга шуҳрат келтиради.

Миямизнинг ишлаши ҳам мана шундай. Аниқроғи биз миямиз билан биргаликда мана шундай ишлашимиз керак. Миямиз нималарни қабул қилиши – қилмаслигини биз бошқарамиз. Агар биз энг асосий маълумотларни саралай билсак, ўзимиз учун ҳам яхши бўлади. Миямизни ҳар-хил кераксиз маълумотлар билан тўлдирмаймиз. Хотирани икки турга бўлиш мумкин: қисқа муддатли ва узоқ муддатли. Масалан, дўстингиз ёки қариндошингиз эртага соат 3 ларда менга қўнғироқ қил, деса сиз мана шу маълумотни эртагача сақлаб туришингиз ва учларда қўнғироқ қилгандан кейин эсдан чиқаришингиз ҳам мумкин. Бундай нарсаларни қисқа муддатли хотира дейиш мумкин. уларни хотирадан чиқариб юбориш ёмон эмас.

Жуда тўғри. Масалан бошқа бир шаҳарга дам олишга бордингиз, меҳмонхона ходими сизга рақамингиз қўйилган калитни берди ва хонангиз рақамини айтди. Маълум вақтгача сиз ўша хонангиз рақамини эсда сақлайсиз. Таътилингиз тугаб, ўз шаҳарингизга келгач, сиз турган хонангизнинг рақами керак бўлмай қолади. Шунинг учун уни хотирадан ўчириб ташлайсиз.

Узоқ муддатли хотирани ишга тушириш ҳам сизнинг қўлингизда, янги иш жойингиза кўп ходимлар билан танишдингиз. Уларнинг исмлари, туғилган кунларидан бохабар бўлдингиз. Энди бу кишиларнинг исмларини хотирангизнинг узоқ муддатли қисмига жойлаштиришингиз керак. бунинг учун янги ахборотлар хотиранинг қисқа муддатли жойидан ўтиши керак. Узоқ муддатга сақланишга қарор қилинган маълумотлар аввал қисқа муддатли хотира каналидан ўтиб, кейин узоқ муддатли хотира йўлига етиб боради.

Буни биринчи синф боласига ўхшатиш мумкин. биринчи синф боласи дастлаб янги ҳарфларни ёзишни ўрганар экан, энг аввало қисқа муддатли хотира бўйича ёдда сақлайди, кейин эса бир умр ҳарфларни қандай ёзилишини билиб олади. Узоқ муддатли хотираларни бошқариш ҳам кишининг ўз қўлида. Маълум бир муддат хотирадан керакли маълумотларни ишлатгач, керак бўлмай қолгач, уларни ўчириб юбориш ҳам мумкин.

Қандай қилиб, керакли маълумотларни ёдда сақлаб қолиш мумкин? Бунинг учун ҳам маълум бир нарсаларни билиб қўйиш лозим. Масалан сиз бир вақтнинг ўзида кўп нарсларни бирданига хотирада сақлашга ҳаракат қилсангиз, кейинчалик ҳеч нарсани эслай олмайсиз. Шунинг учун бирор бир нарсани эслаб қолиш чоғида энг муҳим нарсаларга диққатингизни қаратинг. Эслаб қолмоқчи бўлган нарсангизни ҳаётингиздаги муҳим бир нарса билан боғлашга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top