3:43

Мактаб ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Замонавий аёл сифатида фарзандингизнинг ҳаёти, мактаби ҳақида қизиқсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, у ҳақида кўп маълумотларга эга бўлинг. Ҳар бир оилада болалардан кимдир мактабга боришни истамайди. Баъзан бунга сабаб тополмай қийналасиз. Мактабга боришга қизиқитириб кўрасиз. Ҳаракатларингиз зое кетади. Бундай пайтда яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Нега бола мактабга боришни ёқтирмайди? Ўқитувчилар ёмонмикан? Ёки ўртоқлари уриб қўяптимиз? Бу саволлар билан бошингизни қотириб ўтирманг. Болангиз фанларни яхши ўзлаштиролмагани боис, бошқа яхши ўқийдиган ўқувчилар олдида ўзини жуда камситилгандек ҳис қилади. Уни ҳеч ким камситмаса ҳам ўз ички «мен»и олдида ўзини ёмон ҳис қилади. Худди ўзининг камчиликларини кўзгуда кўриб тургандай бўлади. Бошқаларнинг ютуқларидан, муваффақиятларидан ўзининг қанчалик уқувсиз эканлигини кўриб қолади. Айнан мана шу нарсалар уни мактабга бориш фикридан қайтаради.

Демак, сизнингча, мактабга боришни истамасликларнинг сабаби, дарсликларни яхши ўзлаштиролмаганликларида экан-да?! Ундай бўлса, болаларни қандай қилиб, мактабга жалб қилишга, ва ўзлари ҳақида яхши фикрлашга ўргатиш мумкинлиги ҳақида бош қотириш керак. Рухшуносларнинг фикрича, фанларни яхши ўзлаштиролмайдиган болаларда ўрганиш тартибсизлиги, яъни уқувсизлик мавжуд. Бу характерга боғлиқ тартибсизлик эмас, ўрганишга доир тартибсизлик. Боланинг уқувсизлиги ўқувчига муаммо туғдиради. Айнан мана шу нарса болани мактабга бормасликка ундайди. Болада ўрганиш борасида уқувсизлиги, унинг ақли заифлигидан нишона эмас. Бу муаммода уларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Аслида, ўрганиш тартибсизлиги баъзи болаларда туғма бўлади. Улар мана шу ўрганиш тартибсизлиги билан дунёга келадилар.

Биз боядан бери ўрганишдаги тартибсизлик ҳақида гапираяпмиз-у, тингловчиларга унинг нима эканини тушунтирганимиз йўқ. Баъзи болаларда хотира, яъни эслаб қолиш қобилияти жуда паст бўлади. Агар болада ўрганиш борасида тартибсизлик бор бўлса ҳам, то бола 6-7 ёшга тўлиб, мактабга бориб, кара-жадвали ва бошқа математик ҳисоб китобларни ўрганмагунча, бундан бохабар бўлолмаймиз. Болада ўрганиш борасида уқувсизликнинг борлиги ўшанда билинади. Бу нарса унинг мактабдан ташқаридаги ҳаётида ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Болаларда учрайдиган уқувсизлик турлича бўлади. Баъзи уқувсизликлар болаларга катта муаммо туғдиради. Баъзи болалар ўқишга уқувсизроқ бўладилар, бироқ уларни бутунлай ақлсиз деб бўлмайди.

Фикрингизга мутлақо қўшиламан. Бундай болалар ўқишга уқувсиз бўлса ҳам, математик ҳисобга уста бўлишлари мумкин. Ëки бўлмаса, баъзи болалар адабиёт, тил ва бошқа фанлардан яхши ўзлаштирса ҳам, айнан ҳисоб-китобга келганда уқувсизлик қилиб қолиши мумкин. Бу нарса ҳам уларнинг шахсий «мен»ига зарба беради. У ёки бу соҳадаги уқувсизлик болаларнинг дўст орттиришларига, ўзи ҳақида тўғри ҳулоса чиқаришларига, бошқалар билан бемалол тил топишиб кетишларига ҳалал бериши мумкин. Математик ҳисоб-китобга уқувсиз бўлган болалар, сонларни эслаб қолишга ҳам қийналадилар, фикрларини секинроқ баён этадилар. Аниқроғи бундай болаларнинг мияси секинроқ ишлайди. Шундай бўлгани билан бундай болаларни ақлсиз деб бўлмайди. Шу маълумотларга таянган ҳолда болаларингизга ўзлари ҳақида тўғри фикр юритишларига ёрдам беринг. Бундай пайтларда улар чиндан ҳам сизнинг маслаҳатингизга ва далдангизга муҳтож бўлишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top