3:18

Тўловлар

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугунги кунда шаҳарда яшаётган одам тўловларнинг ўзиёқ оила бюджетини бўшатиб қўйиши мумкинлигини яхши билади. Бугун ҳар бир оилага уй ва машина керак. Буларга эга бўлиш эса яқинда турмуш қурган оила учун осон бўлмайди. Ҳамма, айниқса ёшлар қимматбаҳо машина мингиси келади. Бироқ қимматбаҳо машина учун пулни қаёқдан топамиз? Баъзилар эски машинани мингадан кўра минмаган маъқул дейишади. Бироқ янги машина олишга қурби етмагач, мажбурият юзасидан эскисини ҳам миниб туриш мумкин. Баъзилар хатто уй ёки машина олиш учун қарз бўлиш керак эмас деб ҳисоблашади. Бироқ шуни айтишим керакки, агар имкониятингиз даражасида бўлса, бошқа нарсаларга вақтида пул ажрата олсангиз, уйни ёки машинани қарзга олиш оилангизнинг молиявий аҳволига жиддий зарар етказмаса, олишингиз мумкин.

Бироқ шундай ҳолатда ҳам сиз аввалгидек нарса ҳарид қилишни чеклашингиз ва ҳарид қилишдан олдин ўйлаб кўришингиз керак бўлади. Масалан бирор нарса ҳарид қилишдан олдин ўз-ўзингизга шундай саволлар беринг:

Бизга шу нарса керакми? Буни ҳарид қилмасликнинг иложи йўқми?

Буни ҳарид қилиш учун пулимиз етарлими? Ёки бўлмаса қарзга олиш учун имконимиз борми?

Бу нарса бизга зарур бўлган нарсалар рўйхатининг энг бошида турибдими?

Бу ҳақида Худодан сўраган эдикми?

Шу нарсани бошқа жойлардан ҳам айланиб, яхши нархни учратдикми?

Агар ҳамма жавоблар “Ҳа” бўлса, охирги марта ўз-ўзингизга қуйидаги саволни бериб кўринг:

Шу нарсани сотиб олишда Худонинг хоҳиши қандайлигини сўрадикми?

Охирги саволга ҳам «ҳа” деган жавоб олсангиз, унда қалбингизда тинчлик билан ўша нарсани ҳарид қилишингиз мумкин. Бироқ агар юқоридаги саволларга «Йўқ” деган жавоб олган бўлсангиз, кераксиз нарсаларни ҳарид қилишингизга йўл қўймагани учун Худога шукр айтинг. Оилада эр-хотин бирга яшагач, ҳар бир сарф-ҳаражатни, тўловларни келишиб олишлари керак. Бир-биридан пул яширмаслиги, топган пуллари ўртада бўлиши лозим. Агар эр хотинига ишонса, оиланинг пулини хотинига бериб қўйиши мумкин. Оила бошлиғи эр бўлгани учун оилада пулга жавобгарлик ҳам эрнинг зиммасида. У ҳар бир тўловларни вақтида тўлаб туришни бутунлай ўз қўлига олиши ёки бўлмаса маълум қисмини хотинига юклаши мумкин. Мисол учун эр солиқларни, газ, электр, сув, ва бошқа тўловларни ўз бўйнига олса, хотин болалар боғчасига, мактабига, қўшимча ўқишларига бўлган тўловларни ўз бўйнига олиши мумкин.

Агар оила бюджетидаги маблағ донолик билан сарф қилинса, аста-секинлик билан келадиган молиявий кризиснинг олди олинган бўлади. Бунинг учун ҳар бир оила ўзи учун йиллик режа тузиб олиши мумкин. Агар оилада эр ҳам хотин ҳам ишласа, уларнинг ойлик маошларини жамлаб, унинг ичидан тўловларни, озиқ овқат, дори-дармон, тиш доктори, кийим кечак ва бошқа майда-чуйда ҳаражатлар учун кетадиган сарф-ҳаражатларни алоҳида-алоҳида қилиб ажратиб қўйиш мумкин. Охири улардан ортганини қўшимча маблағ сифатида оила бюджетига қўйиш мумкин. Мабодо эр-хотин ўртасида жамланган маблағ сарф-саражатга етмаса, баъзи нарсаларга ажратилган пулни иқтисод қилишга тўғри келади. Хуллас, ҳар бир оила ўз сарф-ҳаражатларини ўзлари режалаштириши ва шунга кўра молиявий танликка тушиб қолмасликнинг олдини олиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top