MP3

Ассалому алайкум. Каломни ўқиган ҳар бир имонли Никодим деган кишини унутмайди. У қандай киши бўлган. Унинг яҳудий бошлиқларидан бири бўлганини биламиз. У фарзийлар мазҳабидан эди. Каломда ёзилишича, у бир куни кечаси Исо Масиҳнинг олдига, У билан суҳбатлашиш ва қалбидаги саволларига жавоб топиш учун келди. Никодим Исо Масиҳнинг маъбаддаги мўъжизасини , олди-сотти қилаётган савдогарларни ўзгача қудрат ва ҳокимият билан қувганини кўрган. У ўз даврида жуда ҳурматли ва обрўли шахс бўлган. Унинг таълимотини эшитган ва Худони чин дилдан билмоқчи бўлган Никодим, ўз обрўсига ва ҳурматига доғ туширмаслик учун яширинча Исо Масиҳнинг олдига келади. У Исога қай даражада ишонганини билмаймиз. Аммо икки йилдан кейин Исонинг иши кўрилаётган пайтда, Никодим Исони ҳимоя қилиб чиқади.

Каломда шундай ёзилган: «Фарзийлардан Никодим номли бири, аввал тунда Исонинг олдига келган одам, сўз олди: — Айбланувчининг ўзини оқлашига имкон бермай, унинг ишини тергаб, аниқламай маҳкум қилиш бизнинг Таврот Қонунимизга мосмикан.» (Юҳ 8:51). Ҳатто ўн икки ҳаворий ҳам Уни ташлаб, қочиб кетганида Никодим Исони ҳимоя қилган эди. Бироқ унинг ҳимоясига қарамай, Исони хочга михлашга ҳукм қилишди. Кейин эса Исонинг танасини олиб кўмиш учун Арематеялик Юсуф исмли киши билан бирга боради. Унинг ишларига қараб, дастлаб у Исонинг яширин шогирди бўлган, дейиш мумкин. Бироқ кейинчалик, Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини бўлишишгада тайёр бўлган шахс сифатида намоён бўлади. У шунча йиллик қўрқувини енгади ва бошқа руҳонийларга қарши чиқади.

У яширинча Исо Масиҳ билан учрашишга келган тунда Исо Масиҳ унга юқоридан туғилиш ҳақида айтади. Кўпчилик сингари Исони сиёсий Масиҳ бўлишини кутган Никодим, юқоридан туғилиш ҳақидаги руҳий тушунчани онгига сиғдиролмасди. Масиҳ эса унга юқоридан туғилиш қандай бўлишини тушунтиришга ҳаракат қилади. У бир нарсани тушунишга қийналган. Қандай қилиб, Таврот қонунларини яхши билган, уларга амал қилган ва доимо инсонларга яхшилик тилаган шахс Осмон шоҳлигига киролмаслиги мумкин? Чунки Исо унга «юқоридан туғилмаган одам Осмон Шоҳлигига киролмайди», — деган эди. Бу руҳий тушунчани тушуниб уйига кетганми, ёки тушунмай, буниси бизга қоронғу. Бироқ тушунмаган тақдирида ҳам икки йиллик яширинча Исонинг шогирди бўлиш унга анча яхши таъсир кўрсатган. Гарчи Исонинг шогирди эканини ошкор қилишдан қўрққан бўлса ҳам, шу икки йил давомида Никодим кўп нарсани ўрганди, тушунмаганларини тушунди.

Исога бўлган садоқати, ишончи ошди. Бугунги кунга ўгириб қарасак, уни обрўли ва ҳурмат-эътиборга лойиқ судъялардан бири эди. Шундай обрўли шахснинг ўз ҳурматини мавқеини йўқотишдан қўрқишини тушуниш мумкин. У давлат кишиси бўлишидан ташқари, ҳақиқий художўй, самимий киши бўлган. Унинг самимий эканини Исонинг олдига келганидан ҳам билиш мумкин. У ҳеч қандай ғаразсиз Исони «Раввий» деб атайди. Ундан ташқари у ўзини паст олади. Ўша давр олийруҳонийлари, фарзийлари ҳам ўзларини Исодан кўра муҳимроқ шахс ҳисоблашган. Аммо у чин дилдан Осмон Шоҳлигини қидирган шахс бўлган. Бугун ҳам бундай шахслар бор. Азизлар сиз бир-биридан қизиқ маълумотлардан боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com манзилимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top