3:17

Болаларнинг ўсишига ёрдам 145

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Матто Хушхабар китобининг 7 боби 25 оятида Раббимиз Исо Масиҳ шундай гапни айтади:

“Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди”. Раббимиз Исо бу оятда ўз уйини донолик билан қурган киши ҳақида гапиряпти. Мана шу донолик ҳақида Сулаймон ҳам кўп гапирган эди. Масалан, Ҳикматлар китобининг 24 боби 3 ояти айнан шу тўғрисида айтилган десак, хато бўлмас.

Мана шу икки оятларда ҳам қисман бўлса-да, оилавий ҳаёт тўғрисида гап боради. Ушбу оятларда гапирилган уй — бу оиладир. Чунки уйдаги эр-хотин муносабати ва болалар орасидаги муносабат қанчалик мустаҳкам бўлса, оила шунчалик мустаҳкам деб айта оламиз. Агар инсонлар ҳақиқатдан ҳам доноликни изласалар, Худованд бундай инсонни, албатта, баракалайди ва марҳаматлайди.

Доно киши нафақат ўз оиласида, балки бошқаларнинг ҳам фикрларини диққат билан тинглаб, тўғри маслаҳат беради ва тўғри қарор қабул қилолади. Бундан ташқари, доно киши ўз хатоларини ҳам тан олишдан асло қўрқмайди ва шу тан олиш орқали ўз хатоларини тузатишга ҳаракат қилади.

Ўз хатосини тан олмаслик эса кишини келажакда ва шу тобда кўплаб хатолар қилишга чорлайди. Хато қилиш натижасида эса гуноҳ қилиш ҳам мумкинлигини ҳар биримиз яхши билсак керак. Донолик ўчоғи фақатгина Худованддадир. Ҳар қандай донолик Худованд томонидан берилади.Чунки Ҳикматлар китобининг 2 боби 6 оятида шу донолик ҳақида гапирилган.

Хуллас, Худовандни донолик уйининг архитектори, деб айтишимиз мумкин. Биз, инсонлар, Худованднинг донолик режаси асосида меҳнат қиламиз, фақат доно кишигина шу режадан ташқарига чиқмайди. Агар биз донолик билан уй қуришни истасак, биринчи галда Худованддан донолик сўрашимиз керак. Доно кишигина ҳар қандай хизматни Худованддан сўраб, кейин бошлайди. Худованднинг ваъдасига ишонсак, У айтадики, доноликни излаганларга, албатта, берилади.

Агар Ҳикматлар китобидаги 14 боб 1 оятни таҳлил қиладиган бўлсак, айрим пайтларда донолик билан уй қуришни бошлаймиз, балки асоси битганидан сўнг, ўз қўлларимиз билан уни бузиб ташлаймиз. Бу шуни англатадики, бундай инсонлар Худованд кўрсатган режа асосидан ташқарига чиқиб кетишади. Бу эса ҳаммасини Худованд билан бошидан бошлаш кераклигидан дарак беради. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бизнинг интернетдаги сайтимиз яна ўз фаолиятини бошлади. Сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимизни яна бир бор сизларга эслатиб ўтмоқчимиз: www.najot.com Радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top