3:25

Болаларни ўсишига ёрдам 34

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар, эфирда сизлар учун берилиб борилаётган эшттиришларимиздан бири. Келинг бугунги эшттиришимиз орқали болаларимиз хақида сухбат олиб борсак. Хозирга кунда болалар тарбияси хар бир ота онани ташвишга солиши мумкин. Болаларимизни қанчалик ташқи дунёдан асраб авайламайлик, қачондир улар барибир шу дунёга ва унда яшаётган болалар билан дустлашишга мажбур бўлишади. Бир дўстимиз айтгани ёдимда.

Болага хафли бўлган нарсаларни қанчалик ман этсак, ўша ман этилган нарсага уни қизиқиши шунчалик ошиб борар экан. Бундай пайтларда болага унинг хафли тарафларини хам айтиб ўтишимиз мухимрол ўйнайди. Шахсан мен шундай ўйлайман. Болаларнинг тарбияси бузилишининг биринчи сабаби, атроф мухит эмас балки ўзи яшаётган хонадондир. Агар боламизга нисбатан эътиборли бўлмасак, унга ўз вақтида етарли севги ва уни хам тушинишни кўрсатмасак бола шу нарсаларни бошқа жойдан қидиришга одатланади.

Болаларга бўлган сеги эътибор жуда мухим. Балки кимлардир буни унчалик мухим хисобламас.Лекин бутун дунё тажрибаси хозир шуни кўрсатмоқда. Биз олдинги эшттиршларимиз орқали хам сизлар билан айнан шунга ўхшаш мавзуда сухбат олиб борган эдик. Сабаби хозирги кунда болалар тарбияси долзарб мавзу бўлиб турибди. Баъзи пайтларда болаларимиз хали мактаб ёшига тўлмаган пайтларида ёки хатто мактабдалигида хам хар биримизни бир нарса ўйлантириб туради.

Яъни хозир унга йўл йўриқ кўрсатишим тўғри бўладими? Балки хали вақт бордир деган нарса. Болага тарбия бериш учун хеч қачон кеч эмас. Иложи борича боламизга туғилганидан нималаргадир ўргатиб боришимиз мақулдир. Муқаддас китоб Бўлмиш Инжилда шундай ёзилган бир оят бор. Хозир ниманидаир гапришни вақтими вақти эмасми деб ўйлаб ўтирмаслигимиз керак. Айниқса болага нисбатан доимо эътиборли бўлишимиз доимо уларни рухлантириб олдинга интилишлари учун мадаткор бўлиш хар биримизни вазифамиздир.

Хаттоки кўчадаги болани хам ёмон иш қилаётганини кўриб индамай кетадиган дўстларимиз хам бор. Агар уларнинг хаёлида, бу менинг болам эмас менга нима деган уй фикрлар бўладиган бўлса, ушбу дўстларимиз қаттиқ адашибдилар. Чунки вақт келиб айнан шу бола сизнинг болангизга ўз таъсирини ўтқазиши мумкин. Албатта болага ниманидир ўргатишдан олдин ўзимиз шунга таёр бўлмоғимиз керак. Ёки ўзимиз айнан шу нарсани бошимиздан кечирган бўлишимиз зарур. Бу дегани хар бир ота она доимо болалар учун ўрнак бўлиши деганидир.

Хозирги кунда болалар тарбияси бўйича ота оналарга маслахат берувчи турли ташкилотлар ва тажрибага эга бўлган кишилар кўплаб топилади. Агар кимдадир тажриба камроқ бўлса ёки болага тарбия бериш бўйича қандайдир саволлар бўлса бемалол шундай ташкилот ва инсонларга мурожат қилишлари мумкин. Лекин энг тажрибали ва энг ишонарли тарбиячи Буюк Худованддир. Агар сизда болангизни тарбияси бўйича муаммолар бўлса Худовандга мурожат қилинг. Худованд сизга доимо ёрдам беришга таёрдир. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top