3:22

Руҳий ғалаба 83

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Эфирда сиз азизлар учун бериб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Бизни бошқараётган ҳокимиятларга чин юракдан, самимийлик билан итоат қилиш — озодлик сари ташланадиган қадамлардан биридир.

Азиз радио тингловчилар, бир нарсани яхши тушунишимиз керак-ки, Худо ва Унинг ўрнатган ҳокимиятларига қарши бош кўтариш жиддий гуноҳ ҳисобланади. Сабаби -бундай гуноҳ бизга ҳужум қила олиши учун шайтонга катта йўл очиб беради. Бу муаммони келтириб чиқармасликнинг ягона йўли эса, Худога бутун борлиғингиз билан бўйсунишингиз керак.

Худонинг ҳокимиятига бўйсунган пайтимизда биз бу ёвуз руҳларнинг ҳавфли ҳужумини қайтара оламиз. Албатта, биз ўз устимиздан ўрнатилган ҳокимиятлар қандай бўлишидан қаътий назар, улар учун дуо қилишимиз ва уларга бўйсунишимиз керак. Муқаддас Китоб бизнинг зиммамизга юклатилган бу икки вазифа ҳақида очиқ-ойдин эслатиб ўтади.

Кимнингдир ҳокимияти остида бўлиш, шубҳасиз, имон-эътиқоддан дарак беради. Ҳокимиятларга итоат қилиш билан биз уларни Худодан деб ҳисоблаймиз ва Худога ишонамиз. Ҳатто бу ҳокимият қаттиққўл ва бешафқат бўлса ҳам. Борди-ю, ҳокимиятлар ўз манасабларини суистеъмол қилиб, сиздан Худонинг қонунларига хилоф иш қилишни талаб қилсалар, сиз, албатта, инсонга эмас, балки Худога қулоқ солишингиз керак бўлади.

Ҳаммамиз учун Худодан қўрқиб, бир-биримизга бўйсуниб яшашимиз талаб этилади. Биз Худога ва бошқа одамларга қарши қилган исёнимиз учун тавба қилиб, Худодан кечирим сўраймиз ва шундан сўнг Унга қулоқ соладиган, итоаткор фарзанд бўлишга қарор қиламиз.Азиз радио тингловчилар, қуйида сизларга ёрдам берадиган айрим оятларни Муқаддас Китобдан келтириб ўтмоқчиман.

Муқаддас Китобдан парчалар: Ҳаворийлар китоби 4:19; Римликларга китоби 13:1 оятдан 7 оятгача бўлган жойлар; 1 Тимўтийга мактубининг 2:1ва 2 оятлар; Эфесликларга мактуби 5:21 оят; 1 Бутрус мактуби 2:13дан 23 оятгача бўлган жойлар. Ҳамда энг охирги оятлардан бири, Ибронийларга мактубининг 13:17 ояти.

Азиз биродарлар, мағрурликдан воз кечиб, ўзини Ҳазрати Исодаги итоаткор ҳаётга бағишлашга нима етсин! Муқаддас Китоб бизнинг мағрурлигимиз жиддий руҳий муаммоларга сабаб бўлиши ҳақида аниқ гапиради. Биз ўзимиздаги ҳар қандай мағрурлик ва худбинлик учун тавба қилишимиз ва улардан фориғ бўлишимиз керак.

Ёдингизда бўлсин, Люцифер ҳам мағрурлик туфайли илк марта гуноҳга ботган эди. Азизлар, эшиттиришимиз сўнгида сизларга интернет сайтимизни эслатиб ўтмоқчиман. Вақтингиз бўлганда марҳамат қилинг, ўзингиз ва биродарларингиз учун керакли материаллардан фойдаланинг. www.najot.com Яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top