Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, маълумингизким, ҳозир дунёда турли таълимотлар ва эътиқодлар мавжуд. Масалан: яҳудийлар дини, мусулмончилик, буддистлар, мармонлар ва шу кабилардир. Азизлар, бундай рўйхатни узоқ давом эттиришимиз мумкин.
Энди бир муҳим бўлган савол туғилади. Бу дунёда ким ҳақ? Мана шу айтиб ўтилган динлар ва сиғинувчилар масиҳийликка қаршими ёки улар ҳам айнан шу нарсаларни сал бошқачароқ тарзда айтишадими? Азизлар, биз бунга қандай аниқлик киритишимиз мумкин? Эсингизда бўлса, компьютерлар ва сканерлар яратилгунга қадар банк ходимлари турли усуллар билан сохта пулларни аниқлашнинг турли усулларини ўрганишди.
Мана шу ўрганиш усули жуда оддий эди, банк ходимлари ҳар бир банкнотни соатлаб ўрганишлари мумкин эди. Охири, улар шунчалик профессионал бўлиб қолишдики, сохта пулларни ҳақиқийсидан бир қарашнинг ўзидаёқ ажратиб олишар эди. Азизлар, балки бунинг бизларнинг суҳбатимизга нима дахли бор деб ўйлаётгандирсиз? Агар ёлғон таълимотни билишни истасангиз, бунинг янг яхши усули, тўғри таълимотни яхшилаб ўрганиб чиқиш ва ўзлаштириш лозим.
Қачондир сизга кимдир ўзи ишонган нарса ҳақида гапириб берганида, доимо уни ўзингиз билган ҳақиқат билан солиштириб кўринг. Ҳар қандай саволларга Муқаддас Китобдан жавоб топганимиз маъқулдир. Лекин яна кимдир: “Муқаддас Китоб ҳақиқатни гапираётганини қаердан биламиз?”- деб айтиши мумкин. Муқаддас Китоб Худонинг сўзи эканлигига ишониш ва унинг бутунлай ҳақлиги — масиҳийликнинг ҳақиқий асосидир.
Муқаддас Китобнинг ўзи Худонинг каломи эканлиги ҳақида эълон қилмоқда. Бу ҳақида 2 Тимутий китобининг 3 боб 16 оятида ва 2 Бутрус китобининг 1 боби 21 оятида ўқиб кўришингиз мумкин. Бундан ташқари, унинг ҳақиқатлигини исботлаб берувчи бошқа кўплаб асослар ҳам бор. Энг ишонарли далиллардан бири — Муқаддас Китобдаги кўплаб башоратлар амалга ошди. Турли замонларда турли одамлар Муқаддас Китобни йўқ қилишга уринишган, лекин шунга қарамай, Худованднинг каломи шу кунга қадар кенг ёйилиб бормоқда.
Археологик қазилмалар ҳам ундаги ҳикоя қилинган тарихни тасдиқлайди. Юҳанно китобининг 5 боби 39 оятида Раббимиз Исонинг Ўзи Муқаддас китобга ишониш кераклигини тасдиқлаган. Жумладан у жойда шундай ёзилган: “Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради.” Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, эшиттиришимизнинг давомини кейинги учрашувларимизда давом эттиришга ваъда берамиз. Азизлар, бизга мактуб йўлланг ва эшиттиришимиз ҳақида ўз фикрларингизни маълум қилинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com.яна Хайр омон бўлинглар.