3:23

Нега Худо бизнинг нажот топишимизни истайди?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Худованд инсонни қутқариш ва уни оқлаш ҳаракатида Ўзи биринчи бўлиб ташаббус кўрсатди. Нега бундай қилди, деган савол туғилади. Инсонлар жуда ҳам жирканчли, исёнкор ва тинимсиз гуноҳ қиладиган ёвуз махлуқотлар-ку! Шундай. Аммо Худованд бизнинг нажот топишимизни ва Унинг руҳида ўсишимизни исташига бир жиддий сабаб бор. Тасаввур қилинг, қайси ота-она энг қайсар ва итоатсиз фарзандини ташлаб қўяди. Қайси она бундай ёмон фарзандидан нафратланади? Ҳеч ким ўз фарзандидан нафратланмайди. Биз дунёвий одамлар, яъни бандалар бўла туриб, ўз фарзандларимизни шу қадар севар эканмиз, бизнинг Яратувчимиз биз инсонларни қанчалик яхши кўрар экан?! Худонинг севгиси ва бу ҳақида ёзилган ҳамма оятларни ўйласак, улар орасидан Римликларга 5 боб 5-6 оятларни эсламасликнинг иложи йўқ.

Narrator 2 Чунки бу оятларда Худонинг севгиси ҳақида ҳайратланарли ҳақиқат ёзилган. У бизнинг гуноҳкор табиатимиз ҳақида айтади. “Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худонинг меҳр–муҳаббати билан тўлиб-тошади. Ҳа, биз чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ биз — бетавфиқлар учун ўлди. Агар Худо сизни қабул қилиши учун яхшироқ одам бўлгунингизча ва яхшироқ ишлар қиладиган бўлгунингизча кутадиган бўлсангиз, бундай бўлмайди. Худованд сизни айнан шундай ҳолатингизча севади ва сизда ишлайди. “ … Масиҳ биз — бетавфиқлар учун ўлди. Ҳатто солиҳ инсон учун ҳам ўлишга рози бўладиган бирорта инсонни топиш қийин. Лоақал, кимдир ҳимматли инсон учун ўлишга журъат қилар. Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди.”

Narrator 1 Худованднинг айтишича, бизнинг онгимизда душманлик бор. Биз Худодан ажралганмиз, гуноҳ ичида ва Худонинг ғазаби остида яшаймиз. Шунга қарамай, У нима қилади? У муҳаббат билан бизга яқинлашади ва ҳақиқатни, яъни Исо Масиҳни нажоткоримиз, деб қабул қилишнинг энг оддий усулини кўрсатади. Мана шу Худо истаган нарса. Уйланганмисиз? Ёки Турмушга чиққанмисиз? Ёки севган кишингиз борми? Сиз кимнидир қаттиқ севсангиз, унга нимани тилайсиз? Энг аввало унга фақат энг яхши нарсаларни тилайсиз, шундайми? Кейин эса, уни хурсанд қиладиган ишларни қиласиз. Сиз севган кишингиз учун унга ҳаётдан мамнуният ва қаноатланиш ҳиссини берадиган ишларни қиласиз. Бу ишларни шундай қиласизки, оқибатда улар сизни яна ҳам кўпроқ яхши кўриб қолади. Шундайми? Йўқ. Сиз бу ишларни шунчаки уни севганингиз учун қиласиз. Сиз унга яхши нарсалар беришни истайсиз ҳолос.

Narrator 2 Ҳақиқий севги бошқа одамга энг яхши нарсаларни бериш ва қўлидан келганча бахтли қилишдир. Ўзлари билган совғаларни бериш уларни хурсанд қилади. Сиз Муқаддас ва адолатли Худо бизни шундай шартсиз севги билан севишига ишонасизми? Унинг севгиси мен ундай ёки бундай яхши иш қилсам, кейин севадиган севги эмас. У ҳеч қандай шарт қўймайди. Унинг севгиси сиз бирор нима қилишингизни кутмайди. У шундай Худо. У ҳеч нарсага қарамай бизни севади. У биз яхши бўлганимизда ҳам унчалик яхши бўлмаган пайтимизда ҳам севади. У бизни Унинг йўлида юрсак ҳам, юрмасак ҳам севади. Шундай бўлса, демак қилган гуноҳларимизнинг оқибати йўқ экан-да? Ундай эмас. Қилган гуноҳларимизнинг албатта оқибатлари бор. Бу ҳам Худо севгисининг бир қисми. Аммо бу ҳақида биз сиз билан келгуси суҳбатларимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top