3:07

Муқаддасланиш

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Азизлар, бир гапни тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкин-ки, кимда-ким масиҳий бўлса, албатта Раббимиз Исонинг издоши бўлади.

Худонинг ҳақиқий издошларигина атрофимизни ўраб турган дунёга мослашмайдилар. Лекин вақт ўтган сайин улар Раббимиз Исога ўхшаб бораверадилар. Биз Унга эргашиб юриб, Раб Исо бизнинг ҳар биримизни қандай ўзгартираётганига амин бўлиб бораверамиз.

Мана шу жараён муқаддасланиш деб айтилади. Муқаддасланиш — бу Худо Ўз инояти ва борган сари Раббимиз Исога ўхшаб бораётган масиҳийлар орқали бажарадиган биздаги ҳаракатидир. Бу жараён Раббимиз Исога бўлган ишончимиз орқали нажот бергандан кейин бошланади. Биз Худога ишонган пайтимизда оқланамиз, лекин муқаддасланиш секин кечадиган жараён.

Албата бу жуда кўп вақт талаб этади. Худованд ҳар бир масиҳийнинг устида умри давомида ишлайди. Баъзи пайтларда Худованд бизларга турли синовлар берса ҳам, натижаси қисқа вақт ичида, Унга янада яқинроқ яқинлашиш билан тугайди. Лекин барибир биздаги муқаддасланиш жараёни доимий давом этаверади. Муқаддасланиш бизларнинг ички табиатмизни ўзгартиради.

Албатта, ҳеч биримиз ўз кучимиз билан ўзгара олмаймиз. Муқаддасланиш эса Худованднинг илоҳий ишидир. Ҳаётимизда амал қилаётган Унинг кучи орқали биз, масиҳийларга, гуноҳга қарши курашиш ва Худовандга маъқул ҳаёт кечириш осонлашади. Шундай қилиб, муқаддасланиш бизнинг бутун борлиғимизга таъсир қилади.

Азизлар, Муқаддас Китобни ўқиганимизда кўришимиз мумкин: Худонинг талаблари бу дунёнинг талабларидан мутлақ фарқланади. Худовандга қанчалик итоаткор бўлсак, бу дунёдаги одамлардан қанчалик фарқланиб бораётганимизни бошқалар тезда кўриши мумкин. Ёқуб мактубининг 1 боби 27 оятининг иккинчи ярмида шундай ёзилган: “Ўзимизни бу дунёнинг нопокликларидан тоза сақлашимиз керак” Азизлар, ушбу дунё ўзининг нопокликлари ила бизни булғашига йўл қўймаслигимиз керак.

Чунки дунёни севган инсон Худони сева олмайди. Атрофимиздаги одамлар бизнинг Худога бўлган севгимизни ва ҳурматимизни кўриб кимга тегишли эканлигимизни англаб олишлари керак. Бундай ҳолат эса уларни Худога яқинлашишлари учун катта ёрдам беради. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ўзингиздаги турли саволлар ва таклифлар билан бемалол бизга мактуб йўллашингиз мумкин.

Бизнинг электрон манзилимизни яна бир бор сиз, азизларга, эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top