2:34

Худони улуғлаш 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар сиз ибодат қилганингизда баъзида: “Қадрли Худовандим, илтимос, менга шу муаммони ечишда ёрдам бер” деб айтасизми?

Бу ибодат Худовандга хуш ёқади, чунки У муҳтож пайтларимизда бизга ёрдам беришни ёқтиради бу ибодат ёрдам сўраш ибодатидир. Худованд берган ризқ-насиба ва сизга ёғдирган кўплаб бошқа баракат ва марҳаматлари учун раҳмат айтасиз.

Бу ҳам ибодат қилишнинг муҳим йўлларидан бири бўлиб, шукрона ибодати деб аталади. Балки сиз муҳтожликда бўлган бошқа инсонлар ёки халқлар учун ибодат қилган бўлишингиз мумкин.

Бу ибодат шафоат ибодати бўлиб, Худованд Ўз фарзандларининг шафоат ибодати учун махсус вақт ажратишларини истайди. Бироқ бизни ўраб турган вазиятларга алоқаси бўлмаган яна бир ибодат тури бор.

Бу фақат Худовандга ва Унинг кимлигига тегишли. Бу улуғлаш ибодатидир. Ибодатда улуғлаганимизда, муҳтожликларимизга ҳам, ўзимизга ҳам, аллақачон олган жавобларимизга ҳам қарамаймиз.

Биз диққатимизни фақат Худовандга, Унинг ўзгармас ва абадий сифатларига Унинг қудрати, садоқатлилиги, севгиси ва Унга хос хусусиятларга қаратамиз. Бизнинг вазифамиз эса қабул қилишга очиқ бўлишдан, беришга тайёр бўлишдан иборатдир. Бу билан биз ўзимизни Унга қурбон қиламиз.

Довуд ёзган саноларнинг кўпи улуғлаш ибодатларидир. У улуғлаганда Худованднинг Ўзини мақтайди. “Худованд Ҳокими мутлақдир Раббим буюкдир Муқаддасдир Унинг исми!”-деб айтилган Забу китобининг 98 боби 1ва3 оятларида.

Албатта хар қандай ибодатларимизни улуғлаш билан бошлаш яхши. Раббимиз Исо шогирдларига ибодат қилишни ўргатганда шундай қилган. Исо Ўз Отасидан ёрдам сўрашдан аввал, Уни олқишлаб эҳтиром этди.

У: “Бизнинг Самовий Отамиз: Сенинг муқаддас исминг улуғлансин; Сенинг Шоҳлигинг келсин; осмонда бўлгани каби ерда ҳам ироданг бажо келсин” – деб айтган эди Матто Хушхабар китобининг 6 боби 9ва10 оятларида.

Биз Худовандни улуғлаганда учта нарса содир бўлади. Биринчиси, биз Унинг фарзанди сифатида шарафли ўринни эгаллаймиз. Иккинчиси, биз душманни яъни шайтонни ўтқизиб қўямиз.

Биз Худованднинг шоҳлигига тегишли бўлганимиз учун, У бизга ҳоким эмаслигини эълон қиламиз. У бизни ҳимоя қилишга ва асрашга ваъда берган. Кейин, энг муҳимроғи, Раббимизга маъқул бўламиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top