3:31

Худонинг сўзи 16

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Одамлар ҳамма нарсадан чарчаган эдилар. Улар кутишдан чарчадилар, тартибсизликлар ва беҳаловатлик уларни ёмон қарор қабул қилишга ундади.

Улар ҳақиқий тирик Худодан воз кечиб, ўзлари ўз қўллари билан ясаган санамларга сиғина бошладилар. Шу пайтда шовқин-сўрон бўлиб турган жойда икки қўлига тош кўтарган бир таниш инсон пайдо бўлди. У бошқаларнинг қилаётган гуноҳларини кўриб, қўлидаги тошларни ерга уриб синдира бошлади.

Шу пайт у Чиқиш китобининг 32 боби 26 оятида ёзилган ушбу гапларни уларга қарата айтди: “Ким Худовандга тегишли бўлса, ёнимга келсин”- деди. Албатта, бу киши Синай тоғидан тош лавҳаларини олиб тушган ва Хорун билан бирга Исроил халқининг бошқа худоларга сиғинаётганини кўриб турган Мусо Пайғамбар эди.

Мусо Исроил халқи учун жуда кўп мўъжизалар кўрсатган тирик Худодан кечиб, санамларга сиғинаётган халқни кўриб ҳайратга тушиб қолди. У халққа жуда ачинди. Шунинг учун ҳам: “Ким Ҳудога тегишли бўлса”, деб одамларни ўз ёнига чақира бошлаган эди. Азиз дўстим, Мусо пайғамбар Исроил халқидан сўрагани каби, бугун ушбу савол бизга ҳам тегишлидир.

Азиз дўстим, Сен ким томонда? Сен Худога тегишлимисан ёки ҳали ҳам гуноҳнинг қуллиги остида юрибсанми? Албатта, Мусо Исроил халқига ики йўл борлигини кўрсатди, улар ёки Худо томонда бўлишлари керак, ёки гуноҳкорлигича ўлишлари лозим эди. Ушбу танлов ҳозир сенга ҳам тегишлидир. Сен ҳам ё Худо томонга ўтишинг керак, ёки шайтон билан қолишинг керак.

Ўртада бўлишнинг умуман иложи йўқдир. Лекин иккинчи танлов, яъни шайтон билан бўлиш, бир умр дўзахда ёниш деганидир. Матто китобининг 12 боби 30 оятида шундай ёзилган: “Ким мен билан бирга бўлмаса, менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади”. Азиз радио тингловчи, сен ким томондасан ва сенинг ўрнинг қаерда? Ҳамма инсон ҳам ўз ҳаётини шайтонга тегишли пайтидан бошлайди. Чунки ҳар бир инсон ўз онасидан гуноҳкор бўлиб дунёга келади.

Шунинг учун ҳам Худованднинг талабларига жавоб беролмаймиз. Лекин бугун Худованд сенга Ўзи томонга ўтишни таклиф қилмоқда. Азиз дўстим, ҳозир вақт борлигида Худованд томонга ўтинг. Чунки Худованд шайтондан кучли ва қудратлидир. Вақт-соати келганда, шайтон енгилиши аниқ. Шу пайтда афсусланиб қолмаслик учун бугуноқ Худодан барча гуноҳларингиз учун кечирим сўраб, Худо томонга ўтинг, деб айтамиз.

Сен аввал ким билан ва қандай аҳволда бўлганинг Худованд учун муҳим эмас. Энг муҳими, Худованддан кечирим олишди. Агар сенда саволлар пайдо бўлса, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлла. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top